¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet46/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Қизамиқ

Қизамиқ - бу ўта юқумли инфекция. Қўзғатувчиси РНК сақловчи вирус бўлиб, парамиксовируслар оиласига мансуб.




Эпидемиологияси

  • Қизамиқ ҳаво-томчи йўл билан ўтади. Бемор тошма тошгунга қадар юқумли ҳисобланади. Одатда 5 сутка мобайнида юқади.

Инфекция ўтказилгандан кейин турғун иммунитет ҳосил бўлади.


Диагностикаси

  • Инкубацион давр – 10-14 сутка. Қизамиқда 3 та давр фарқланади.

1-продромал давр 3-4 сутка давом этади. Юқори ҳарорат, иштаҳанинг йўқолиши, ич кетиш, йўтал, ринит, конъюнктивит. Коплик доғлари, қизамиқ энантемаси характерли.
2-авж олиш даври – бу давр оч қизил доғли папулали тошмалар билан характерланади. Тошма олдин қулоқлар атрофида, 1-сутка юз қисмида 2-суткада танада, 3-суткада эса оёқ-қўлларга тошади. Тошма оёқ-қулларга ўтиши билан юздаги тошмалар қайта бошлайди. Тошма элементлари туташишга мойил бўлиб, бармоқ билан босилганда оқаради. Тошма пайдо бўлганидан тахминан 5 кундан кейин ҳарорат пасаяди, бемор ўзини яшаш ҳис этади.
3-Соғайиш даври. Тошма оқаради, тошма элементлари қораяди, қипиқланиш пайдо бўлади. Маълум бир вақт ичида йўтал сақланиши мумкин, лекин аҳволи тез яхшиланади.


УАШ тактикаси

  • Симптоматик даво. Йўталга ҳамда иситмага қарши воситалар тайинланади. Болалар қоронғилаштирилган хонага жойлаштирилади. Тана ҳарорати меъёрига тушгунча, тушак режими тайинланади.



Профилактика

  • Қизамиқни олдини олишни самарали усули фаол иммунизация (АКДС).


Қизилча

Қизилча қўзғатувчиси – РНК сақловчи вирус бўлиб, тогавируслар оиласига мансуб. Инфекция одатда енгил кечади, бироқ ҳомиладорлар учун катта хавф туғдиради.




Эпидемиологияси

  • Қизилча ҳаво-томчи йўл билан ўтади, аммо сувчечак ёки қизамиққа нисбатан юқумлилиги камроқ. Бемор касаллик бошланишидан 10 сутка олдин юқумли ҳисобланади. Ўтказилган касаллик ҳаёт охиригача турғун иммунитет қолдиради.

Диагностикаси

  • Инкубацион давр – 14 дан 21 суткагача. Генераллашган доғли – папулез тошма ва қичишиш характерли. Ҳарорат нормал ёки субфебрил. Фарингит, ринит, баъзида эса танглай шиллиқ қатламида энантема кузатилиши мумкин.

Тошма: доғли – папулёз, пушти ранг, тошма элементлари туташмайди; аввалига юз ва бўйин соҳасида, сўнгра тана ва оёқ-қўлларга тарқалади; 2-3 кун туради, ўзидан кейин пигментация ёки қипиқланиш қолдирмайди.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling