¤збекистон республикаси


Асосий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар


Download 0.85 Mb.
bet42/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Асосий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар

  • Ўзбекистонда ўткир диарея 5 ёшгача бўлган болалар ўлими сабаблари бўйича 1 ўринни эгаллайди, бунда болалар асосан сувсизлик оқибатида нобуд бўлади.

Вирусли диарея – бир ёшдаги болаларда ичак дисфункциясининг етакчи сабабларидан биридир.
Ҳар йили АҚШда диареядан 1 ойликдан 4 ёшгача 500 бола нобуд бўлади.


Этиологияси

  • Болаларда ўткир диареянинг энг кўп тарқалиш сабаблари:

Вирусли гастроэнтерит (ротавирус инфекция).
Бактериал гастроэнтерит:
E.Coli, V.cholerae – энтеротоксинлар ажратувчи қўзғатувчилар сабабли. Salmonella spp., Shigella spp., Versinia spp. энтеротоксинлар ажралмайдиган қўзғатувчилар сабабли.
Паразитар касалликлар: амёбиаз, лямблиоз, криптоспоридиоз.
Ичакдан ташқаридаги инфекциялар: ўрта отит, сепсис, сийдик йўллари инфекцияси.
Псевдомембраноз колит: қўзғатувчиси – Clostridium difficile.


Гемолитик – уремик синдром
Ичак яллиғланиш касалликлари: носпецифик ярали колит, Крон касаллиги.
Дори препаратлари: сурги, таркибида магний тузлари бор антацидлар, антибиотиклар, дигиталис, таркибида калий тузлари мавжуд дорилар, хенодеоксихолат кислотаси, холестерамин, сульфасалазин, антикоагулянтлар, сунъий қанд; сорбитал, маннитал.


Диагностикаси

  • Анамнез. Касаллик давомийлиги, ахлат консистенцияси, дефекация ва сийдик частотаси, истеъмол қилинаётган овқат миқдори ва тури; вазн йўқотиш борми, йўқми; йиғлагандаги кўз ёши, ахлатдаги шилимшиқ ва қон бор-йўқлиги; бирга кечувчи симптомлар (иситма, тошма, қусиш, қоринда оғриқ) аниқланади.

Физикал текширувда: ЮҚС, АБ текширилади, тери қопламларига баҳо берилади, шиллиқ қатламлар, лиқилдоқлар ҳолати, йиғлаганда кўз ёши бор-йўқлиги, фаоллик, эмоционал реакциялар (серзадалилик) аниқланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling