Диагностикаси
Яширин ва ошкор (аниқ) спазмофилия фарқланади.
Яширин спазмофилия. Хвостекнинг юз соҳаси феномени (қулоқ олдига урилганда юз мускулларининг оғиз, бурун, пастки қовоқ атрофида яшин тезлигида қисқариши), Труссо феномени (эластик жгут билан билак боғланганда бир оз вақт ўтгандан сўнг бармоқларда «акушер панжаси»-симон ўзгариш содир бўлади) энг кўп кузатиладиган симптомлардан ҳисобланади.
Ошқор (аниқ) спазмофилия. Касалликнинг бу шаклида бола йиғлаганда ёки қўрққанда ларингоспазм пайдо бўлади. Шунингдек карпопедал спазми – панжа ва товон дистал мушакларининг спазми кузатилади, бунда панжа ва товон дистал мускуллари ўзига хос кўринишга эга бўлади: панжа – «акушер қўли», товон бош бармоқларнинг оёқ кафтига букилиш ҳолати.
6-18 ойлик болада рахит ва нерв-мускул қўзғалувчанлиги юқорилигидан далолат берувчи клиник, биокимёвий, рентгенологик маълумотларнинг мавжудлиги диагностикани енгиллаштиради. Беморларнинг барчасида қон зардобида ионлашган кальций концентрацияси паст бўлади.
УАШ тактикаси
Даволаш
Кальций (кальций хлорид 1-2% эритма сут билан) дастлабки 2 кун 4-6 г/кунига, кейинчалик 1-3 г/кунигача камайтириб 1-2 ҳафта мобайнида ичирилади. 10% кальций глюконат эритмасини вена орасига юборилса, тезроқ таъсир этади (5-10 мл юбориш – аста-секин, брадикардия кузатилиши мумкин). Ичишга «Д» витамини 2000-5000 ХВ да тавсия этилади.
Диарея
Ичнинг кўп миқдорда, тез-тез, суюқ ёки сувдек келиши, шунингдек дефекациянинг тезлашуви (1 ёшгача болаларда – суткасига 4 мартадан ортиқ 1 ёшдан катта болаларда 2 мартадан ортиқ).
Ахлатнинг кўринишига қараб ОИТ (ошқозон ичак тракти)нинг жароҳатланиш даражаси ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Юқори ОИТ бўлиш касалликларида ахлат одатда, кўп, суюқ, оч-сариқ ёки яшил, ёғли, ОИТ қуйи бўлимлари касалликларида эса – кам, қўнғир, кўпинча қон ва шилимшиқ аралаш, консистенцияси ҳар хил бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |