¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet38/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Диагностикаси

  • Ҳаёт анамнези - овқатлантириш тури, қўшимча овқат, ирсийлик.

Тана оғирлигининг бир маромда ортмаслиги. Тана тузилишдаги пропорционалликнинг бузилиши.
Тез-тез инфекцион чўзилувчан кечувчи касалликлар билан оғришига мойиллик.
Полигиповитаминоз белгилари.
Терининг рангсизлиги ва шалвираганлиги.
Уйқу ва терморегуляциянинг бузилиши.
Лаборатор диагностикаси
Анемия, гиперлипедемия, гиперхолестеринемия, қанд эгри чизиғининг нотўғри типдалиги.


Дифференциал ташхис

  • Иценко-Кушинг синдроми ва лимфатикогипопластик диатез билан дифференциал ташхис қилинади.



УАШ тактикаси

  • Паратрофиянинг эҳтимолий сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш. Рационал парҳез – углевод ва ёғларни кам истеъмол қилиш, енгил ҳазм бўладиган углеводлар ўрнига сабзавотлар ассортиментини кенгайтириш тавсия этилади.

Ҳаракатланиш режимини ташкил этиш, ЛФК, массаж, сув муолажалари. Бирга кечувчи патологияни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш.


ФОСФОР-КАЛЬЦИЙ АЛМАШУВИНИНГ БУЗИЛИШИ


Рахит

Рахит эрта ёшдаги болалар касаллиги бўлиб, Д-витамини танқислиги оқибатида келиб чиқади ва суяк туқимасидаги ўзгаришлар, скелет деформацияси ривожланиши билан характерланади.




Хавф омиллари:

  • ҳомиладорлик токсикозлари;

экстрагенитал патология;
чала туғилиш;
узоқ муддат талвасага қарши дорилар, ҳамда глюкокортикоидларнинг қўлланилиши;
ошқозон ичак тракти касалликлари.


Диагностикаси

    • Рахит клиник маълумотлар асосида ташхисланади. Клиник манзарасига кўра даврларга бўлинади:

Бошланғич давр – бола тинчи бузилган, кучли терлаш, катта лиқилдоқ чоклари ва чегаралари сезиларли, касалликнинг бошланиши 2-3 ой.
Авж олган даври – краниотабес, этикдуз кўкраги, Гориссон эгатчаси, рахитга оид «тасбеҳ» ва «билакўзук»лар, мунчоқ иплари, психомотор ривожланишда орқада қолиш, ички аъзолардаги, функционал ва морфологик ўзгаришлар, бола ҳаётининг 2-чи ярим йилида ривожланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling