¤збекистон республикаси


Клиник манзара гипотрофия даражасига боғлиқ бўлади


Download 0.85 Mb.
bet37/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Клиник манзара гипотрофия даражасига боғлиқ бўлади.
I-даражали гипотрофия – тана вазнининг 10-20% га танқислиги, қориндаги тери ости клетчаткасининг оз миқдорда камайиши.
II-даражали гипотрофия – тана вазнида 20-30% танқислик, умумий ҳолатда ўзгариш сезилмайди, тери эластиклиги пасайган, тери ости клетчаткаси фақатгина юз қисмида сақланган.
III-даражали гипотрофия – тана вазнининг танқислиги 30%, боланинг умумий ҳолати оғир, тери оқарган, қуруқ, кукиш рангда, тери ости клетчаткаси йўқ.


Лаборатория текширувлари
Умумий қон таҳлили – гипохром анемия, умумий сийдик таҳлили, қон ва сийдикнинг биокимёвий таҳлили, иммунограмма, копрограмма, дисбактериозга ахлат топширилади.


УАШ тактикаси

  • Диетотерапия. Парҳез билан даволаш 2 даврни ўз ичига олади: Озиқ-овқатга мойилликни аниқлаш даври ва кучайтирилган овқатланиш даври. Даволашнинг давомийлиги ва ҳажми гипотрофиянинг оғирлик даражасига ва интеркурент касалликларнинг мавжудлигига боғлиқ.

Дори-дармон билан даволаш: Фермент дори воситалари – панкреатин, панзинорм форте, фестал; анаболик стероидлар – ретаболил, неробол; парентерал овқатлантириш препаратлари - оқсил гидролизаталари, ёғ эмульсиялари; ичак дисбактериозида – колибактерин, лактобактерин, бифидумбактерин.
II-III даражали гипотрофияда мутахассис-педиатрга консультацияга юборилади.

Паратрофия

Паратрофия - овқатланишнинг сурункали бузилиши бўлиб, ортиқча тана вазни, шунингдек тўқималарнинг гидрофиллиги билан характерланади.




Этиологияси

  • Болалар овқатланишининг нотўғрилиги, қўруқ сут аралашмаларини нотўғри суюлтириш, тайёрлаш. Оиладаги конституционал семириш.

  • Боланинг эндокрин касалликлари.

  • Гиподинамия.




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling