Ҳарорат туширувчи воситаларни тавсия этиш: биринчи қатор препаратларидан – парацетамол, 20 мг/кг ичирилади бир марта, сўнгра ҳар 6 соатда 15 мг/кг ичирилади. Кичик ёшдаги болаларга аспирин тавсия этилмайди, чунки аспирин Рейе синдромини юзага келтириши мумкин. НЯҚП иккинчи қатор препарати – ибупрофен (суюқ шакли) ҳар 6-8 соатда 10-15 мг/кг.
Ота-оналарга маслаҳатлар: болани енгилроқ кийинтириш, аммо ечинтириб ҳам ташламаслик лозим. Болани ўраб ташламанг. Тез-тез ва оз-оздан сув ичириб туринг.
Болаларда талваса
Фебрил талвасалар
Асосий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар.
6-ойдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг 3-5% да иситма фонида (ҳарорат 38,50С дан юқори бўлганда) пайдо бўлади.
Кейинчалик тутқаноққа ривожланиш хавфи паст бўлади (1% да хавф омилига эга бўлмайди ва 10% да оилавий анамнезида тутқаноқга мойиллик мавжудлигида). Кўпинча талвасалар ҳарорат кўтарилиши фазасида ёки унинг чўққисида юзага келади. Талваса ривожланиш хавфи тана ҳароратининг тезда кўтарилишида ва яққол намоён бўлган иситмада ошади.
Этиологияси
Иситманинг эҳтимолий сабаблари: инфекция ва МНТ нинг ўчоқли зарарланиши.
Диагностикаси
Тана ҳароратининг 38,50С дан юқори кўтарилиши. Талвасалар пайдо бўлгунча қадар иситмани кўпинча аниқлашмайди. Иситма даврининг бошланишида оёқ ва қўлларда топико-клоник симметрик талвасалар кузатилади. Асоратланмаган фебрил талвасалар-қисқа муддатли (15 мин дан кам) генераллашган талвасалар бўлиб, иситма бошланишидан дастлабки 24 соат ичида МНТда инфекция ва метаболик бузилишлар йўқлигида юзага келади.
Асоратланган талваса – ёки парциал 15 мин кечади, шунингдек нормал тана ҳароратида ҳам талвасалар ҳам содир бўлади.
Лаборатор – инструментал текширувлар: ЭЭГ талвасалар қайта содир бўлгандагина (асоратланган, тана ҳарорати унча юқори бўлмаганда ёки учоқли неврологик симптомлар билан бирга кечганда) зарур ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |