Болалар экземаси
(чақалоқлардаги диффуз нейродермити)
Энг оғир тери касалликларидан бири. Одатда аллергик касалликларга ирсий мойиллик мавжуд бўлади, болада эса иммунитетнинг яққол бузилишлари кузатилмайди. Тошмалар қичишиш ва ишқаланишга жавоб реакция сифатида пайдо бўлади деб тахмин қилинади.
Диагностикаси
Қичишиш
Тошма элементлари: тери қизаради ва шишади майда везикулалар билан қопланади, суви чиқади, пуст ташлайди, қипиқланиш, ёриқлар кузатилади.
Локализация: юз соҳаси (лаблар истисно), билак ва тизза ости чуқурчалари, оёқнинг панжаси ва латерал соҳаси.
Терининг қуруқлиги (тери қанчалик қуруқ бўлса, касаллик шунчалик оғир кечади).
Ирсий мойиллик.
Сурункали рецидивланувчи кечиши.
УАШ тактикаси
Тавсиялар: совун ва парфюмерияни ишлатмаслик, илиқ ваннада ёғли қўшимчалар ёки душ тагида ювиниш лозим, совун ўрнида гель ишлатиш мумкин, матодан қилинган юмшоқ мочалкадан фойдаланиш, эркин, пахтадан қилинган матодан тикилган енгил кийим кийдириш, чангли биноларда ўйнамаслик (қумлоқда ўйнамаслик), ўткир респиратор инфекция ва герпес билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлмаслик лозим.
11-жадвал
Умумий тамойиллар
Ҳўл тошмалар мавжудлигида зўрайиш
|
Алюминий ацетатидан малҳам сурилади (Буров. суюқлиги 1:10 ёки 1:20 суюлтирилади)
|
Ҳўл тошмаларсиз зўрайиш
|
Кремлар
|
Зўрайишнинг қайтиши
|
Мазь (суртмалар окклюзион боғловлар билан)
|
Зўрайишлар орасида (лихенизация)
|
Окклюзион боғловлар тагидан суртмалар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |