Лаборатор диагностика – лимфоцитоз, эозинофилия, моноцитопения, гиперлипидемия, гиперхолистеринемия. Тимус ҳолатини рентгенологик текшириш – тимомегалия. ЭКГ – аритмия, миокардда алмашинувнинг бузилиш белгилари, блокадалар.
Дифференциал ташхис
УАШ тактикаси
Парҳез - ортиқча ёғ миқдорини ва енгил ҳазм бўладиган углеводлар, туз ва суюқликни истеъмол қилмаслик. Кун тартиби – тоза ҳавода етарлича бўлиш, чиниқтириш муолажалари, массаж ва гимнастикани мунтазам равишда кўпайтириб бориш. Ўз вақтида ҳалқумни санациялаш, 2-3-даражали аденоидлар мавжудлигида аденэктомия ўтказиш тавсия этилади. Тимуснинг ҳаётий муҳим аъзоларни сиқиш симптомлари мавжудлигида 7-10 кун мобайнида 1-2 мг/кг/сут дозада преднизолон тавсия қилинади.
Экссудатив катарал диатез (болалар экземаси)
ЭКД тери ва шиллиқ қатламларнинг рецидивланувчи инфильтратив – дескваматив жароҳатланишига мойиллик, яллиғланиш жараёнларининг давомли кечиши ва аллергик реакциялар ривожланиши билан характерланади.
Асосий ҳолатлар
Аксарият болаларда экссудатив диатез белгилари туғилиш давридан бошлаб дастлабки 3 ойлардаёқ кузатиш мумкин. Ҳомиладорлик даврида ортиқча сут, цитрус мевалар, кофе, шоколад ва бошқа аллергенларга бой маҳсулотлар истеъмол қилган оналарнинг болаларида экссудатив диатез белгилари айниқса кўп намоён бўлади.
Диагностикаси
Болалар экземаси экссудатив компонентнинг яққоллиги, тошманинг кўплиги иккиламчи инфекция асоратларига мойиллига билан фарқланади. Таснифига кўра экземанинг бир неча тури фарқланади.
Чин (идиопатик) экзема ўткир яллиғланишли шишли эритема билан бирга кечади ва серопапулалар ёки пўфакчалар гуруҳи тошиши, ҳўл ёки қуруқ бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |