¤збекистон республикаси


Лаборатор ва рентгенография текширувлар


Download 0.85 Mb.
bet71/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Лаборатор ва рентгенография текширувлар. Сийдик таҳлили, сийдикнинг зичлиги, ундаги глюкоза миқдори, оқсил ва қоннинг шаклли элементларини аниқлаш. Шунингдек бактериурия даражасини аниқлаш учун сийдик таҳлили, кейинчалик эса бактериологик экиш ўтказилади.
Сийдик таҳлили нормал бўлганда энурез билан оғриган болаларда врач кўригисиз ва неврологик касаллик белгиларисиз рентгенография текширув ўтказилади. Кундузги сийиб қўядиган болалар батафсилроқ диагностик текширувни талаб этади.
Дифференциал диагностика.
Кечаси ўринга сийиб қўйиш қуйидаги касалликлардан фарқланиши лозим: сийдик йўллари инфекцияси, қандли диабет, қандсиз диабет, қовуқнинг нейроген дисфункцияси, сийдик йўлларидаги ривожланиш аномалиялари. 6 ёшдан катта болаларда кечаси ўринга сийиб қўйиш касаллигида сийдик йўллари анатомик аномалияларини аниқлаш учун экскретор урография ва буйрак УТТ (УЗИ) ўтказилади.


УАШ тактикаси

  • 5 ёшгача сийиб қўядиган, шунингдек ҳафтасига 1 мартадан сийиб қўядиган болаларни даволашга зарурат йўқ.

Кечаси ўринга сийиб қўйишни даволашнинг энг самарали усули – сигналли мосламадан фойдаланишдир. Руҳий бузилишлар ва кундузги сийиб қўйиш ҳолларида мутахассис маслаҳатига кўрсатма берилади. Ётишдан олдин суюқлик ичишни чегаралаш самарасиз ҳисобланади.
Сигналли мослама. Таъсир этиш принципи ва унинг қўлланилиши. Бу миниатюравий электросхема бўлиб, бола ич кийимига бириктириладиган қўнғироқ билан уланган. Сийдик электр схеманинг датчик қурилмасига тушганда қисқа туташув содир бўлади ва товуш чиқаради – бола уйғонади ва ҳожатхонага боради. Ҳар бир сигнал болада сийишни назорат қилиш кўникмасининг шаклланишига ёрдам беради: бола беихтиёр сияётганида сийишни тўхтатиш учун уйғонади. Мослама иш бергандан сўнг, боланинг ҳўл кийими ва тўшак жилдларини алмаштириш лозим, аммо бола хоҳламаса, мажбурлаб сийдириш керак эмас. Сигнал мосламанинг шу тунда қайта ишлаб кетиши кўникма ҳосил бўлишида ёрдам беради. Бу усулнинг даволовчи самараси кўникма шаклланишида намоён бўлади, шу сабабли энурезнинг тезда тўхташини кутиш керак эмас. Натижалар бир неча ҳафта ёки ундан ҳам кейинроқ сезилиши мумкин.
Бола ва унинг ота-онасига сигнал мосламанинг ишлаш принципини тушунтириш ва даво самараси нимага асосланганлигини сўзлаб бериш муҳимдир. Боланинг уйқуга ётишдан олдинги тайёргарликларда (тўшак-чойшабини тушаш ва мосламани бириктириш) қатнашиши жуда муҳимдир. Сигналли «одеяло» кроват ўртасига жойлаштирилади, болани иложи борича белдан пастига кийим кийдирмасдан ётқизиш керак, бу «сигналли одеяло»ни тезроқ нам бўлишига ёрдам беради.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling