Ҳисоблашнинг соддалиги қуйидаги масалаларда акс этган. 27-масала. Vб= 130м3 гилли эритма зичлигини б=1,08 т/м3 дан ох=1,45 т/м3 гача оғирлаштириш учун керак бўладиган о=4,05 т/м3 зичликдаги УПБЗ маркали кукунсимон оғирлаштиргич ҳажмини аниқланг. Ечими. Гилли эритманинг оғирлаштиргич ҳисобига ортган ҳажми ҳисоблансин. Оғирлаштиргич массаси: Оғирлаштирилган гилли эритмадаги қаттиқ фазанинг рухсат этилган чегаравий концентрациясини ҳисобга олган ҳолда оғирлаштиришни ҳисоблаш Табиийки оғирлаштиргични қўллаш гилли эритмадаги қаттиқ фаза концентрациясини оширади. Сувнинг сезиларли миқдори оғирлаштиргич зарралари сиртини ҳўллаш учун сарфланади, бунда гилли эритма қуюқлашади. Агар дастлабки оғирлаштирилмаган гилли эритмада қаттиқ фазалар (лойлар, бурғиланган жинларнинг кам дисперсияланадиган заррачалари) кўп миқдорда бўлса, оғирлаштиргичнинг ҳисобланган миқдорини қўллагандан сўнг эритманинг қовушқоқлиги бир неча марта ошиши мумкин ва у қийин ҳайдаладиган бўлиб қолади. Бундай қуюқлашишдан четлашиш учун оғирлаштиргични қўллашдан аввал сув ёки органик реагентли эритма ажратилади. Амалий тажрибаларни тахлил қилиш ва умумлаштириш натижасида оғирлаштирилган гилли эритмалар учун боғлиқлик графикларини қуриш яхши натижа беради. Бунда оғирлаштирилган гилли эритмадаги қаттиқ фазанинг чегаравий рухсат этилган концентрациясини унинг зичлигига боғлиқлиги акс эттирилади. Бундай графиклардан бири расмда кўрсатилган. Оғирлаштиргични қўллаш туфайли эритманинг ҳаддан зиёд қуюқлашишидан четлашиш учун оғирлаштирилган эритмадаги қаттиқ фазанинг рухсат этилган чегаравий концентрацияси иштирок этиши керак. Хисоблаш гилли эритмага қўшиладиган сув (реогент эритмаси) нинг ҳажмини, оғирлаштиргич массасини, дастлабки оғирлаштирилган эритма ҳажмини аниқлашни тақозо этади. Ҳисоблаш қуйидаги дастлабки тенгламаларга асосланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |