Œзбекистон республикаси


Ҳажмлар тенглиги тенгламасини компонентлар массаси ва уларнинг зичлиги орқали ифодалаш мумкин


Download 1.91 Mb.
bet102/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Ҳажмлар тенглиги тенгламасини компонентлар массаси ва уларнинг зичлиги орқали ифодалаш мумкин

(5.34)

Массалар тенглиги тенгламаси:

Qбош +Qогир +Qнам =Qоz (5.35)

Бу тенгламаларда:

Vбош, Vоғир,Vнам - мос равишда бошланғич, оғирлаштирилган,

оғирлаштиргичда намлик ҳажмлари;

Qбош, Qоғир, Qнам - бошланғич бурғилаш эритмаси, оғирлаштирилган

эритма, оғирлаштиргич ва намлик массалари;

бош, оғир, нам - мос равишда зичликлар.

Тенгламалардаги тўрт кўрсаткичдан учтаси номаълум ва уларни аниқлаш учун 2 тенглама етмайди. Шунинг учун оғирлаштиргич намлигини характерловчи яна бир тенглик киритамиз:

(5.36)

бу ерда: в - бир бирликдаги намлик.

(5.34), (5.35) ва (5.36) тенгламалар ечимидан оғирлаштиргич миқдорини аниқлаш тенгламаларини топиш мумкин.

Оғирлаштириш технологиясига боғлиқ бошланғич миқдорлар ҳар хил бўлиши мумкин.

Бошланғич эритма маълум бўлганда оғирлаштиришни ҳисоблаш

Бутун бурғилаш эритмаси оғирлаштирилади. Демак оғирлаштирилиши лозим бўлган бошланғич эритма ҳажми маълум - Vбош. Оғирлаштиргич қўшилганда эритма ҳажми ошади, яъни Vох > Vбош. Оғирлашган эритманинг ортиқча қисми циркуляцион системанинг ер усти қисмида ёки резерв резервуарларда сақланади.

Тенгламалар системасини ишлаб зичликни ошириш учун керакли нам оғирлаштиргич массасини аниқлаш тенгламаси топилади.

(5.37)

бу ерда с = нам нам зичлиги ва уни сув зичлигига с=1000 кг/м3 тенглаштириш мумкин.

Оғирлаштирилган эритманинг ортиқча қисми нам оғирлаштиргич ҳажмига тенг.

(5.38)

2. Оғирлаштирилган эритма ҳажми берилган ҳолда

оғирлаштиргични ҳисоблаш

Оғирлаштирилган эритма билан ишлов бериладиган оралиқ катта бўлганда ва бурғилаш эритмасининг ҳажми катта бўлган ҳолларда бурғилаш эритмасининг ҳаммасини оғирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ҳолларда фойдаланиш тугатилгандан кейин ҳам эритманинг ортиқча ҳажми қолади.

Агарда оғирлаштирилган эритма қўлланиладиган бурғилаш оралиғи катта бўлмаса, у ҳолда қудуққа ва ердаги циркуляцион тизимни таъминлайдиган суюқлик ҳажми ушбу оралиқни бурғилаш учун тўлиқ етарли бўлади.

Қимматбаҳо оғирлаштиргични ортиқча сарфламаслик учун оғирлаштириш усули ўзгариши лозим. Таъкидлаш лозимки, оғирлаштирилган эритма ҳажми қудуқ ва циркуляцион тизим ҳажмига тенг бўлиши керак: Vғ = Vкуд + Vц.т.

Шунингдек оғирлаштиргич оғирлаштирилган эритмада маълум ҳажмни эгаллайди. Бу ҳажм ердаги циркуляцион тизимда унга бўшатилган жойни эгаллаши ундаги оғирлашмаган бурғилаш эритмасининг қолдиқларини йўқотиш учун етарли бўлиши керак. Бундай усул оғирлаштиргичнинг асосий катталиги сифатида оғирлаштирилган эритманинг ҳажми Vғ қўлланилади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling