Агар (5.38) тенгламада в=0 қабул қилсак, у ҳолда суратдаги иккинчи катталик ноль бўлади ва тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади: (5.41) Оғирлаштирилган эритманинг ортиқча ҳажми: (5.42) 2. Оғирлаштирилган эритманинг натижавий ҳажми берилганда оғирлаштириш. Оғирлаштиргичнинг намлиги нольга тенг бўлганда (5.39) ва (5.40) тенгламалар қуйидаги кўринишга эга бўлади: (5.43) (5.44) 25-масала. х=1250 кг/м3 зичликдаги Vох=1000см3 оғирлаштирилган гилли эритма тайёрлаш учун керак бўладиган 4250 кг/м3 зичликдаги УПБ-1 кукунсимон барит оғирлаштиргичининг миқдорини аниқланг. Дастлабки гилли эритманинг зичлиги ох=1040 кг/м3. Дастлабки гилли эритманинг ҳажми ҳисоблансин. Ечими. Оғирлаштиргич массаси: 26-масала. Vб = 800см3 гилли эритма зичлигини б=1250 кг/м3 дан ох= 1550 кг/м3 гача оғирлаштириш учун керак бўладиган УПБ-1 кукунсимон барит оғирлаштиргичининг миқдорини аниқланг. Оғирлаштиргичнинг зичлиги о=4250 кг/м3. Оғирлаштирилган эритманинг натижавий ҳажмини ҳисобланг. Ечими. Оғирлаштиргич массаси: Ҳисоблашларда СИ тизимидаги ўлчов бирликларидан фойдаланиш баъзи ноқулайликларни келтириб чиқаради. Тўрт хонали сонлар билан ишлаш баъзи оддий микрокалькулятор индикаторларида бажарилиши мумкин, бунда 10n кўпайтмани киргизиш лозим. Ҳисоблаш кўп вақт сарфлашни талаб этади. Ҳисоблашдаги хатолик ортади. Шу сабабдан ҳисоблашларда эритманинг катта ҳажми қатнашса ва у м3 ларда ифодаланса, эритманинг турли зичликлари, оғирлаштиргич, реагент ва қўшимчалар т/м3 да ифодаланади. Лаборатория шароитларида эритма ҳажми см3 да ифодаланса, зичликни г/см3да ифодаланган яхши. Зичликнинг т/м3 ва г/м3 ларда ифодаланган кўрсаткичи тенг. Яъни чучук сувнинг зичлиги: с=1000 кг/м3=1 т/м3 = 1 г/см3.
Do'stlaringiz bilan baham: |