Қўлланилиши CARBO-TEC – бу нефт асосидаги бурғилаш эритмаларининг фильтрланиш хусусиятларини бошқаришдаги асосий эмульгатор. У самарали ишлаши учун оҳак, CARBO-MUL, CARBO-MUL HT ва фильтрланишни бошқарувчи қўшимчалар қўшиш керак бўлади. CARBO-TEC нефт асосидаги бурғилаш эритмалари таркибидаги ички фаза сувлари ва ташқи фаза нефтлари орасидаги юза кучланишларини камайтиради. Бундан ташқари у ифлосланган сувларни тозалашда ҳам ишлатилиши мумкин. CARBO-TEC оҳак билан биргаликда нефт асосидаги бурғилаш эритмаларининг иссиққа бардошлилигини ва электролитик турғунлигини оширишда тавсия этилади. Тавсия қилинувчи қўллаш усули CARBO-TEC нефт асосидаги бурғилаш эритмаларининг фильтрланиш хусусиятини бошқаришда асосий эмульгатор сифатида ҳарорат ва эритма таркибидаги қаттиқ моддалар турига қараб 14,3-40,5 л/м3 концентрацияда қўшилади. Активатор сифатида қўшилган-да 1 л CARBO-TEC -га 0,6 кг оҳак қўшилиши керак. CARBO-TEC ни махсус воронка ёки насос орқали аралаштириб турган ҳолда солиш керак. Ташқи кўриниши ……………………………. қора рангли суюқлик Алангаланиш ҳарорати ……………………… 93 0С Оқувчанлик ҳарорати ……………………….. -11 0С Зичлиги ………………………………………. 964 кг/м3 Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар Бу маҳсулот билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг. shale-bond Маҳсулот таърифи SHALE-BOND - гилли қатламчаларни турғунлаштириш учун ишлатилувчи табиий сақичсимон модда (гиллиьсонит). SHALE-BOND қатлам гиллиларидаги ғовакларни ва микроёриқларни жипслаб ёпади ва қатламга сув ютилишининг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |