Œзбекистон республикаси


MUD-PAC Маҳсулот таърифи


Download 1.91 Mb.
bet79/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

MUD-PAC

Маҳсулот таърифи

MUD-PAC сув асосидаги пакер суюқликларида қўлланувчи коррозия ингибитори.

Тавсифи ва ўзига хосликлари

MUD-PAC - оғирлаштирилган пакер суюқликлари учун ингибитор. У кислород, олтин гугурт ёки углерод икки оксиди орқали юзага келувчи коррозияга самарали ингибитор.

Қўлланилиши

MUD-PAC ни оғирлаштирилган пакер суюқликларида қўллаш тавсия этилади. У бир қанча дисперс бўлмаган пакер суқликларининг суюлишига олиб келади. Шунинг учун уни ишлатишдан олдин текшириб кўриш тавсия этилади.

Тавсия қилинувчи қўллаш усули

MUD-PAC 6-18 л/м3 концентарцияга қўланади. 6 л/м3 концентрация бурғилаш эритмаси таркибида кўп миқдорда лигносульфонат мавжуд бўлганда ва иш зонасида олтин гугурт ёки углерод 2 оксиди концентрацияси кичик бўлган ҳолларда тавсия этилади. Акс ҳолда концентрациянинг 12-18 л/м3 гача етказиш тавсия этилади.

Стандарт физик хусусиятлари

Ташқи кўриниши ………… ………………………..тўқ сариқ суюқлик

Алангаланиш ҳарорати………………………………>930С

Оқувчанликни йўқотиш ҳарорати………………...>-40 С

Зичлиги ………………………………….1190 кг/м3

Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар

Бу маҳсулот билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг.

MIL-TEMP

Маҳсулот таърифи

MIL-TEMP - юқори қудуқ туби ҳароратларида сув асосидаги бурғилаш эритмаларининг сув ажралиш хусусияти ва реологик хусусиятларини самарали бошқарувчи қуйи молекулали сополимер-дефлокулянт.

Тавсифи ва ўзига хосликлари

MIL-TEMP чуқур қудуқларни бурғилашда учровчи аномал юқори ҳарорат шароитларида жуда самаралидир. Бу маҳсулот қудуқ туби ҳарорати 260 0С (500 0Ғ) дан ошганда ҳам қўлланилган.

MIL-TEMP одатда пакер суюқликларига қўшимча сифатида ишлатилади. У узоқ муддат давомида юқори ҳароратли қудуқлар тубига ҳайдалган бурғилаш эритмаларининг қотишини секинлаштиради.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling