т Демак, стандарт қовушқоқли 160 м3 чучук сувда гилли эритмани тайёрлаш учун чиқиши =6,1 м3/т бўлган ПВД маркали гил кукуни сарфи 26,2 тоннани ташкил этади. Агар 1 т. гил кукунидан гилли эритма чиқишининг аниқ миқдори маълум бўлса, ҳисоблаш учун стандарт қовушқоқли гилли эритманинг зичлигини билиш талаб қилинади. Қовушқоқликнинг стандарт қиймати учун юқорида кўрсатилганидек қиймати сам=20 мПа*с бўлган самарали қовушқоқлик қабул қилинади. Ротацион вискозиметр йўқлиги сабабли гилли эритманинг самарали қовушқоқлигини ўлчаш имконияти бўлмаса, стандарт сифатида ШҚ=25 с га тенг шартли қовушқоқлик қабул қилинади. Стандарт қовушқоқли эритма зичлиги рст маълум бўлса, 1м3 гилли эритма учун хом ашё тенглиг тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади: Масалалар тенглиги: qг + qс = рст ҳажм тенглиги: Тенгламалар системасини ечиш стандарт қовушқоқли 1м3 гилли эритма тайёрлаш учун керакли бўлган гил массасини аниқлашнинг қуйидаги тенгламаси билан ифодаланади: кг/м3 (7) Стандарт қовушқоқли Vм3 гилли эритма тайёрлаш учун гилли кукуни миқдори қуйидаги тенглама ёрдамида ҳисобланади: кг (8) 3-масала. Зичлиги Рст=1150 кг/м3 бўлган Vг=120 м3 стандарт қовушқоқли гилли эритма тайёрлаш учун зарур бўлган альметьев гил кукуни миқдори ҳисоблансин. Гилнинг зичлиги Рг=2650 кг/м3. Эритма зичлиги с=1000 кг/м3 бўлган чучук сувда тайёрланади. Ечими. Гилли эритма тайёрлаш учун зарур бўлган альметьев гил кукуни миқдори ҳисоблаш учун берилган қийматларни (8) формулага қўйиб ҳисоблашларни амалга оширамиз. т. Шундай қилиб зичлиги Рст=1150 кг/м3 бўлган Vг=120 м3 стандарт қовушқоқли гилли эритма тайёрлаш учун альметьев гил кукунидан 28,9 тонна ишлатиш талабқилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |