Œзбекистон республикаси


MIL-PAC қовушқоқлиги нормал ва паст бўлган икки хил кўринишда ишлаб чиқарилади


Download 1.91 Mb.
bet84/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

MIL-PAC қовушқоқлиги нормал ва паст бўлган икки хил кўринишда ишлаб чиқарилади.

Қўлланилиши

MIL-PAC чучук, денгиз сувлари асосидаги бурғилаш эритмаларига уларнинг сув ажралиш тезликларини камайтиришга ва гилли қобиқнинг хусусиятларини яхшилаш учун қўшилади. Зичлиги кичик бўлган бурғилаш эритмалари учун қовушқоқлиги нормал бўлган MIL-PAC ишлатилади. Қаттиқ фазаси кўп бўлган бурғилаш эритмаларига эса қовушқоқлик ошиб кетишидан қочиш мақсадида кичик қовушқоқли MIL-PAC қўшилади.

Бундан ташқари у кўпик ҳосил қилишда ҳам ишлатилади. Уни қудуқ туби ҳарорати 149-163 0С дан ошган ҳароратларда ишлатилмайди.

Тавсия қилинувчи қўллаш усули

Қўшиладиган MIL-PAC концентрацияси қўлланиш мақсадига қараб ва кутилаётган натижага қараб аниқланади, лекин одатда унинг миқдори 0,71-2,85 кгм3 ни ташкил қилади.

Стандарт физик хусусиятлари

Ташқи кўриниши……………………………..кучсиз рангли кукун

Намланиши ……………………………………….унча катта эмас

рН (сувдаги 3% ли эритмаси)……………………...нейтраль

Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар

Бу маҳсулот билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг.

Назорат саволлари

1. MILPARK MD бурғилаш жараёнига қандай таъсир кўрсатади?

2. Коррозия ингибитори сифатида қайси реагент қўлланилади?

3. Юқори ҳарорат ва босим ҳолатларида эритмаларни сув ажралишини бошқариш учун қайси реагентлардан фойдаланилади?

БЎЛИМ. Бурғилаш эритмаларини тайёрлаш,

кимёвий ишлаш ва оҒирлаштиришни ҳисоблаш усуллари

Бурғилаш эритмасидаги компонентлар концентрацияси

Ҳозирги кунда бурғилаш эритмасининг асосини ташкил этувчи кўпгина хом ашё ва кимёвий модда, сувда яхши эрийдиган ёки суюқликда тез диспергацияланадиган кукун ҳолида етказиб берилади. Кўпинча бу хом ашёлар тўғридан-тўғри эритмага аралаштирилади.

Тайёрланадиган, ишлов бериладиган ёки оғирлаштириладиган бурғилаш эритмасининг ҳажми маълум бўлганлиги сабабли, амалий мақсадларда бурғилаш эрималарида хом ашё концентрациясини 1м3 ишлов бериладиган эритмада товар маҳсулотининг килограмм миқдори сифатида (кг/м3) изоҳлаш қулай ҳисобланади.

Эритмага қўшиб баъзи аралаштириладиган моддалар суюқ ҳолда бўлади. Бу шароитда ишлов бериладиган эритмада суюқ аралаштиргич концентрацияси ҳажмий фоизда (V, мл, л, ёки кг/м3) белгиллианади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling