Тавсия қилинувчи қўллаш усули Бурғилаш эритмаси фильтрланишини назорат қилиш учун NEW-TROL нинг концентрацияси 1,425 кг/м3 бўлиши тавсия этилади. Бурғилаш эритмасига унинг кўп миқдорда қўшилиши эритма қовушқоқлиги ошишига олиб келади. NEW-TROL кальций ва магнийга ўта сезгирдир, шунинг учун ҳам системанинг умумий қаттиқлигини тушириш ва 300 мг/л дан паст ушлаб туриш керак бўлади. Ташқи кўриниши ………… …………………..оқ рангли кукун Намланиши …………………………………….кучсиз рН (сувдаги 3% ли эритмаси)………………...9-10 Зичлиги …………………………………….585 кг/м3 Хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича тавсиялар Бу маҳсулот билан ишлаш вақтида кимёвий моддалар билан ишлашдаги одатий хавфсизлик чораларини қўллаш керак бўлади. Ишчиларни ҳимоялаш ва уларнинг ишлашини қулайлаштириш учун қўлқоп, кўзойнак ва фартук қўллаш тавсия этилади. Маҳсулотни қўллашдан олдин хавфсизлик чоралари бўйича инструкция билан тинишиб чиқинг. CHEMTROL X Маҳсулот таърифи CHEMTROL X - юқори ҳарарот ҳолларида сув асосидаги бурғилаш эритмаларининг сув ажралиш хусусиятини назорат қилувчи қўшимча. CHEMTROL Х чучук, тузга тўйинган ва денгиз суви асосидаги бурғилаш эритмаларининг сув ажралиши ва реологик хусусиятларини самарали бошқаради. CHEMTROL X қўлланганда ҳосил бўлдиган қобиқ юқори ҳарорат ва босим ҳолатларда ҳам сув ажралишини чегаралаб туради. Қўлланилиши CHEMTROL X юқори ҳарорат ва босим ҳолатларида эритмаларни сув ажралишини бошқаришга мўлжалланган. Уни эритма таркибида туз ва кальций мажуд бўлган ҳолларда ҳам ишлатиш тавсия этилади. Тавсия қилинувчи қўллаш усули CHEMTROL X одатда 5,7-8,55 кг/м3 концентрацияда қўлананилади. Концентрация қиймати эритма турига, қудуқ туби ҳароратига ва эритманинг талаб қиланаётган хусуиятларига боғлиқ бўлади. Стандарт физик хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |