1 тонна гиллдан гилли эритма “чиқиши”ни тахминий ҳисоблаш усули Ротацион виспозиметр бўлмаса ва вақт етмаслиги сабабли 1т гилдан “чиқадиган” эритма миқдорини тахминан ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун шартли қовушқоқлиги ШҚ=40-45с. бўлган эритма тайёрлаш керак. Бу эритма бир неча намуналарга бўлиниб, бир намунадан бошқалари турли миқдордлаги сув билан аралаштирилади. Аралаштириш шу даражада бўлиши керакки, энг кўп аралаштирилган намунанинг шартли қовушқоқлиги ШҚ=20с. га тенг бўлсин. Эритманинг ҳамма намуналарини шартли қовушқоқлиги ва зичлиги ўлчанади. Эритма зичлиги аниқлиги 1 кг/м3 гача бўлган ричагли тарозиларда ўлчанади. Сўнгра шартли қовушқоқлик ШҚ=f(р) графиги чизилиб, бу графикдан шартли қовушқоқлиги 25с-25 га тенг бўлган эритма зичлиги аниқланади. (8) тенглама стандарт қовушқоқли 1м3 гилли эритма массасини ифодалайди. 1000/qг қиймати 1000 кг гилга тўғри келадиган эритма (м3да) миқдори, яъни эритма “чиқиши” ни кўрсатади: т (9) 4-масала. Лаборатория тадқиқотлари аниқлашига кўра каолинит-гидрослюдали гил кукунидан тайёрланган шартли қовушқоқлиги ШҚ=25с. бўлган гилли эритманинг зичлиги 25=1135кг/м3 1 тонна гил кукунидан гилнинг ўртача зичлиги г=2500 кг/м3 деб қабул қилиб “чиқиши” мумкин бўлган (тайёрланадиган) эритма миқдори ҳисоблансин. Ечими. 1 тонна гил кукунидан гилнинг ўртача зичлиги г=2500 кг/м3 деб қабул қилиб “чиқиши” мумкин бўлган (тайёрланадиган) эритма миқдори ҳисоблаш учун келтирилган қийматларни (9) формулага қўйиб ҳисоблаш ишларини амалга оширамиз т Демак, 1 тонна гил кукунидан “чиқиши” мумкин бўлган (тайёрланадиган) эритма миқдори 4,56 м3 /т га тенг, бу эса ўз навбатида I иловага мувофиқ гилл кукуни ПКГД маркасига мос келади. 1. Эритмага қўшиб аралаштириладиган баъзи моддалар қандай ҳолда бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |