Гилли эритмаларга ишлов беришда зарур бўлган кимёвий реагентлар миқдорини ҳисоблаш Гилли эритмаларга кимёвий ишлов беришда реагентлар товар ҳолда ёки эритма шаклида аралаштирилади. Шунингдек товар ҳолатидаги суюқ аралаштиргичлар ҳам қўшилиши мумкин. Гилли эритмага реагентларнинг сувли эритмалари билан ишлов бериш қуйидаги афзалликларга эга: - циркуляция қилинадиган эритманинг бутун ҳажми бўйича суюқ реагентнинг бир меъёрда тақсимланиши; - эритилган реагентнинг гилли эритмага тезроқ таъсири билиниши; - вибросито элакларида тўла эримаган реагент йиғилишининг бартарафланиши. Эритилган реагентлар билан ишлов бериш мустаҳкам бўлмаган гилли тупроқли тоғ жинсларини оғирлаштирилмаган гилли тупроқли эритмалар билан бурғилаш учун фойдали бўлиши мумкин. Реагент таркибидаги сув гилли тупроқли эритмага қўшилиб (аралашиб) қаттиқ фаза концентрацияни камайтиради. Оғирлаштирилган гилли эритмалар қўлланилганда эритилган кимёвий реагентлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Реагент билан бирга оғирлаштирилган эритмага катта ҳажмда қўшиладиган сув гилли эритма зичлигини пасайтиради ва унинг дастлабки зичлигини таъминлаш мақсадида оғирлаштиришни талаб қилади. Шу сабабли оғирлаштирилган гилли эритма тайёрлашда товар кўринишидаги гил кукунлардан фойдаланилади. Қаттиқ реагентлар билан ишлов беришда ҳисоблашлар Бурғилаш эритмасига ишлов беришда кимёвий реагентлар концентрацияси баъзан 20 кг/м3 дан ошиши сабабли, реагент қўшилганда эритма ҳажми кам миқдорда ошади. Бу ҳолат эритмага қаттиқ реагент қўшилганда эритма ҳажми ўзгармайди деган хулосага асос солади. Ишлов бериладиган бурғилаш эритмасида қаттиқ реагент концентрацияси n кг/м3 ни ташкил этса, ва унинг ҳажми V м3 бўлса, ишлов бериш учун зарур бўлган реагент массаси қуйидагича ҳисобланади: Q = n * V, кг (12) Лаборатория шариотида бурғилаш эритмаси ҳажмини см3 да, реагент концентрациясини г/л да ифодалаш қулайлигини инобатга олиб, бу ўлчов бирликларида (13) тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |