Œзбекистон республикаси


Бурғилаш эритмаларидан намуналар олиш ва уни кўрсаткичларини ўлчашга тайёрлаш


Download 1.91 Mb.
bet21/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Бурғилаш эритмаларидан намуналар олиш ва уни кўрсаткичларини ўлчашга тайёрлаш

Бурғилаш эритмасидан олинган намуналарнинг кўрсаткичлари циркуляция қилинаётган эритмалар ва махсус идишлар ва ер омборларида сақланаётган бурғилаш эритмаларининг кўрсаткичларига мос келиши учун намуна олинган жойни, унинг ҳажми ва намуна олинган вақт билан уни таҳлил қилиш орасидаги вақтни аниқлаштириш зарур.

Қудуқда циркуляция қилинаётган бурғилаш эритмаси ҳақида маълумотлар олиш зарур бўлганда, намуна бурғилаш эритмаси тозаловчи қурилмалардан ўтмасдан олдин олиш керак. Намунани фақатгина циркуляция вақтида олиш зарур.

Қудуққа ҳайдалаётган бурғилаш эритмаси ҳақида маълумотларга эга бўлиш учун намунани бурғилаш насосининг қабул қилувчи идишдан олиш зарур. Агар бурғилаш эритмасининг таҳлили бевосита бурғилаш майдонида амалга ошириладиган бўлса, у ҳолда намуна ита таҳлилга етадиган миқдорда олинади. Агар намунани бурғилаш майдонидан узоқда жойлашган тажрибахонада таҳлил қилиш зарур бўлса у ҳолда 3-5 л ҳажмда намуна олинади. Ушбу ҳажмни олиш учун ҳар 5-15 минут 0,5 литрдан бурғилаш эритмаси олиниб бир идишга қуйилади ва уни вискозиметр сеткасидан ўтказилади. Бурғилаш эритмаси сақланадиган идишлардан намуна олишдан олдин насослар ёрдамида уни яхшилаб бир хил ҳолатга келгунча аралаштирилади. Бир ҳил ҳолатга келганлиги эритманинг асосий характеристикаларини бир-бирига мос келганлиги ҳеч бўлмас идишнинг бир-биридан узоқроқ қисмидан олинган намуналарда ўз исботини топиши керак. Намунани олиш ва уни таҳлил қилиш орасидаги вақт ўлчаш ишлари сезиларли рол ўйнайди. Қудуқдан бурғилаш эритмаси билан чиқиб келган газ тезда учиб кетиши мумкин ва бунинг натижасида унинг зичлиги ортади. Қиздирилган бурғилаш эритмаси совийди ва унинг кўпгина характеристикалари ўзгаради, айниқса бу зичлик, қовушқоқлик ва газ миқдори катталикларига ўз таъсирини билдиради. Шунинг учун ҳам бурғилаш эритмасининг ушбу кўрсаткичлари бевосита желоблардан олиниб аниқланади.

Назорат саволлари

1. Бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмасига қандай омиллар таъсир кўрсатади?


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling