V-G вискозиметри эҳтимолий қовушқоқликни, пластик қовушқоқликни, статик силжиш кучланишини ва қуйқум қаттиқлигини аниқлашга хизмат қилади. Марш вискозиметри (3.5.1 - расм) диаметри 152,4 мм ва узунлиги 304,8 мм бўлган воронкадан иборат. Воронканинг пастки қисмига силлиқ юзали, узунлиги 50,8 мм ички диаметри дюйм бўлган трубка ўрнатилган. Бу трубка воронка билан бирлашиш қисмида ҳеч қандай ўзгариш ҳосил қилмайди. 1/16 дюйм ўлчамли сим тўр воронканинг устидан пастга 3/4 дюйм масофада ўрнатилади. 2 - расм. Марш вискозиметри Воронкага 1500 мл ҳажмдаги ҳарорати 910С бўлган чучук сув қуйинг. Бир кварт (946 мл) сувнинг воронкадан оқиб ўтиш вақти 261/2 секундни ташкил қилиши керак. Воронкани вертикал ушлаган ҳолда унинг пастки тешигини бармоқ билан ёпинг ва тоза бурғилаш эритмасини фильтр орқали токи эритма фильтрнинг пастки қисмига етганича қуйинг (1500 мл). Бармоғингизни бирданига олинг ва қабул қилувчи идишга бир кварт (946 мл) эритма оқиб тушиш вақтини аниқланг. Секундларгача аниқликдаги олинган вақт шу ҳароратдаги Френгейт градусида эритманинг қовушқоқлигини беради Бу турдаги вискозиметр электр (юритгич) двигатель ёки қўл кучи билан ишлатилувчи юритма орқали ҳаракатлантирилувчи айланма қурилмадир. Бурғилаш эритмаси иккита: бири иккинчисининг марказида жойлашган цилиндрларнинг орасидаги ҳалқали бўшлиқда жойлашади. Ташқи цилиндр ёки айланувчи втулка доимий тезликда айланади (айл/мин). Втулканинг айланиши эритмада эгувчи (ёки айланувчи) момент ҳосил қилади. Бу момент эритма орқали ички цилиндрга узатилади. Бунинг таъсирида ички цилиндр ҳам ўрнини ўзгартира бошлайди, яъни айлана бошлайди. Ички цилиндрга қотирилган даражаланган диск ички цилиндрнинг айланишини кўрсатиб туради. Ўлчаш асбоблари константалари шундай олинганки, пластик қовушқоқлик ва статик силжиш кучланиши ташқи цилиндр айланиш тезлиги 300 ва 600 айл/мин бўлганда аниқлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |