Œзбекистон республикаси


Пластик қовушқоқлик (сантипуазларда) 600 ва 300 айл/мин тезликдаги кўрсаткичлар фарқига тенг бўлади (4-расм)


Download 1.91 Mb.
bet26/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Пластик қовушқоқлик (сантипуазларда) 600 ва 300 айл/мин тезликдаги кўрсаткичлар фарқига тенг бўлади (4-расм).

Статик силжиш кучланиши (фунт/100 кв.дюймларда) эса 300 айл/мин тезликдаги кўрсаткич ва пластик қовушқоқлик орасидаги фарққа тенг бўлади.

Эҳтимолий қовушқоқлик (сантипуазларда) 600 айл/мин тезликдаги кўрсаткичнинг ярмига тенг.

Фильтрацион қобиқ мустаҳкамлигини аниқлаш

15 секунд давомида эритмани 600 айл/мин тезликда аралаштиринг ва узатиш механизмини секинлик билан юқори ҳолатга суринг.

Двигателни ўчиринг ва 10 секунд кутинг.

Қайта улагични кичик тезлик ҳолатига суринг ва максимал четланишни ёзиб олинг (фунт/100 кв.ф.). Бу кўрсаткич статик силжиш кучланишининг бошланғич қийматини беради. Агар диск индикатори двигател ўчирилганидан кейин ҳам ўз ҳолига келмаса, уни олдинги ҳолатга қайтарманг.

10 минут кутинг ва яна қайта улагични кичик тезлик ҳолатига суринг, галдаги силжишни ҳам, яъни 10 минутдаги статик силжиш кучланишини ёзиб олинг.

Вискозиметрда ишни якунлаш

Вискозиметрни гилли эритма қолдиғидан тозалаш учун ташқи цилиндрни сувга ёки бошқа эритувчига тушириш керак ва уни катта тезлик билан айлантириш лозим. Таянч штифтини бўшатинг ва ташқи цилиндрни секин айлантириб ечиб олинг. Ички цилиндр ва вискозиметрнинг бошқа қисмларини тоза латта билан ёки қоғоз сочиқ билан тозаланг.

Назорат саволлари

1. Бурғилаш эритмасининг қовушқоқлиги аниқлашда қанақа асбоб ишлатилади?

2. Шартли қовушқоқликнинг бирлиги қайси катталик билан ифодаланади?

3. Бурғилаш эритмаларини текширишда неча турдаги вискозиметрлар турларини қўлланиладиган?

4. Фильтрацион қобиқ мустаҳкамлиги қандай аниқланади?

Бурғилаш эритмаларининг сув ажратиш хусусияти

Сув ажратиш ёки эритмаларнинг гилли қобиқ ҳосил қилиш қобилияти фильтр-пресс ёрдамида аниқланади. Сув ажратиш хусусиятини текшириш фильтр-прессдан суюқликнинг сизиб чиқиш тезлигини ва сув ажралиши ҳисобига фильтр қоғозида ҳосил бўладиган гилли қобиқнинг қалинлигини ўлчаш орқали олиб борилади. Бунда фильтр-прессдаги эритма маълум ҳарорат ва босимда сақлаб турилади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling