Œзбекистон республикаси


Ретортани хона ҳароратигача иситинг ва уни ўлчанг


Download 1.91 Mb.
bet34/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Ретортани хона ҳароратигача иситинг ва уни ўлчанг.

Назорат саволлари

1. Бурғилаш эритмасидаги қум миқдори қайсии қурилмалар ёрдамида ўлчанади?

2. Бурғилаш эритмасидаги суюқ ва қаттиқ фаза миқдорини аниқлаш учун қайси қурилмадан фойдаланилади?

3. Эритмадаги қаттиқ фаза миқдорини оғирлик усулида қандай аниқланади?

“Зангори метилен” услубидаги текшириш.

Катион-алмашиш ҳажмини саноат усулида аниқлаш

Қурилмалар:

Шприц ёки пипетка, 1 мл.

Резина тиқинли Эрленмейер колбаси, 250 мл.

Бюретка ёки пипетка, 10 мл.

Даражаланган цилиндр, 50 мл.

Аралаштириш учун таёқча.

Иситгич.

Фильтр қоғози, диаметри 11 см, Ватман №1 ёки унинг эквиваленти (Ватман №50 ни ишлатиш мумкин, лекин у камроқ мос тушади).

Реагентлар

"Зангори метилен" эритмаси;

1 мл = 0,01 миллиэквивалент

АҚШ патенти бўйича 3,74 г зангори метилен (С16Н18N3SCl-3H2O) литрда.

3 % водород эритмаси.

олтингугурт кислотаси эритмаси (5N): 100 мл деионизациялаштирилган сувга қўшилган 13,9 мл концентрланган олтингугурт кислотаси (36N).

Текшириш услуби

1. Эрленмейер колбасида 10 мл сувга 2 мл бурғилаш эритмаси қўшинг (ёки 2-10 мл кимёвий реагент қўшишни талаб қиладиган ҳажмдаги бурғилаш эритмасини қуйинг). Кейин 15 мл 3% ли водород эритмаси, 0,5 мл олтингугурт кислотаси (5N) дан қўшинг ва аралаштириш билан бирга иситинг. 10 минут ичида қайнатинг (буғланишсиз қайнайди). Тахминан 50 мл ҳажмдаги сув қўшинг.

Эслатма. Баъзи ҳолларда бурғилаш эритмалари таркибида "кўк метилен" ни ютувчи бентонит маҳсулотлари мавжуд бўлади. КМЦ, полиакрилат, лигносульфонат ва лигнитга ўхшаган бундай органик маҳсулотларни нейтраллаштириш учун эритмага водород эритмаси билан ишлов бериш тавсия қилинади.

2. Колбага пипетка ёки бюретка орқали 0,5 мл дан "кўк метилен" қўшинг. Ҳар сафар колбани резина пробка билан ёпинг ва уни 30 секунд давомида силкитинг. Токи, қаттиқ фаза осилган ҳолатда турганда колбага туширилган шиша таёқча орқали эритмани бир томчидан фильтр қоғозига туширинг. Титрланиш қаттиқ фаза атрофида кўк-зангори тўғин ҳосил бўлганича давом қилади.

3. Кўк-зангори ранг ҳосил бўлгандан кейин колбани яна 2 минут давомида силкитинг ва яна шиша таёқчада томчилатиб кўринг. Бунда яна кўк-зангори ранг ҳосил бўлса, у ҳолда титрланиш тугаган ҳисобланади. Акс ҳолда токи икки минут силкитгандан кейинги сафар ҳам кўк-зангори ранг ҳосил бўлгунича ушбу жараённи такрорланг.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling