Œзбекистон республикаси


Бомбани тўнкаринг, идишдаги винтларни бўшатинг, уни бўлакларга ажратинг ва ювинг


Download 1.91 Mb.
bet30/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

Бомбани тўнкаринг, идишдаги винтларни бўшатинг, уни бўлакларга ажратинг ва ювинг.

4. Юқори босим ва ҳарорат шароитидаги сув

ажралиш хоссаси

Тадқиқотлар асосан 1480С ҳароратда ва 35 кг/см2 дифференциал босимда ўтказилади.

Ускуналар

Иситувчи қобиқ.

70 кг/см2 босимга мўлжалланган бурғилаш эритмаси солинувчи бомба, фильтрланиш майдони 3,5 кв.д.

шкалали термометр 2600С.

Юқори қурилма мослаштиргичи.

Қуйи қурилманинг герметик йиғувчи камераси тескари босимнинг 35 кг/см2 миқдорига мўлжалланган.

Фильтрат йиғувчи даражаланган цилиндр.

Тадқиқот услуби (1490С) ҳароратда

1. Иситувчи қобиқни керакли кучланишли манбага уланг. Ташқаридан термометрни ҳам жойлаштиринг.

2. Қобиқни дастлаб 100С га иситинг ва термостат ёрдамида ушлаб туринг. Ҳамма ҳалқаларни текшириб чиқинг.

3. Эритмани 10 мин мобайнида аралаштириб, бомбага қуйинг ва клапаннинг ёпиқ эканлигини текширинг.

4. Фильтрацион қоғоздан бир варағини идишга жойланг.

5. Қопқоқни маҳкамлаб ёпинг ва Аллен винтларини буранг. Иккала клапан шпинделларини ёпиқлигини текширинг ва бомбани иситиш қобиғига жойланг. Диққат!!! Бомбани қобиқ ичида шундай жойлаштирингки, фильтрацион қоғоз унинг қуйи қисмида жойлашсин.

6. Термометрни бомба корпусининг қуйи қисмида жойлаштиринг.

7. Босим ҳосил қилувчи қурилмани юқори клапанда жойлаштиринг ва тўхтатувчи штифт билан маҳкамланг.

8. Тескари босим ресиверини қуйи клапанга жойланг ва маҳкамланг.

9. Иккала қурилмада ҳам 7 кг/см2 тенг босимни ҳосил қилинг ва юқори клапан шпинделини 1/4 марта очинг.

10. Берилган ҳароратга етганда юқори қурилма босимини 42 кг/см2 гача кўтаринг. Қуйи клапан шпинделини фильтрация бошланиши учун соат стрелкаси бўйича 1/4 мартага айлантириб очинг. Фильтрат 30 мин мобайнида даражаланган идишда йиғилади.

11. Тадқиқот мобайнида ҳароратни 20С аниқликда сақлаб туриш шарт. Қарши босим 7кгс/см2 дан ошса, фильтратнинг бир қисми олинади.

12. 30 мин. ўтгандан кейин иккала клапанни ҳам ёпинг ва винтни буранг. Фильтратни туширинг ва қуйи қабул идишидаги босимни камайтиринг. Ундан кейин юқори тўғрилагичдаги босимни камайтиринг. Бомбани қобиқдан ечиб олинг. Эҳтиёт бўлинг!!! Бомбанинг ички қисмида босим ҳали ҳам 35 кгс/см2 ни ташкил қилади.

13. Бомбани совутиш вақтида йиғилаётган фильтрат ҳажмини ўлчанг ва олинган натижани иккига кўпайтиринг. Бу маълумотларни фильтрат ҳажми сифатида см3 -ларда ёзинг, худди шундай текшириш ҳароратини ҳам ёзинг.

14. Шундан кейин бомбадаги босимни фильтр қоғози қаршисидаги шпиндел ёрдамида секинлик билан камайтиринг. Клапанни ёпинг ва эҳтиётлик билан бошқа томондаги клапанни очинг, бунда бомбадаги қолган босим чиқиб кетади. Қурилмани ечиб ташланг ва бурғилаш эритмасини тозаланг. Тезлик билан фильтр қобиғи ҳолатини аниқланг.

Текширишларни 149-2330С ҳароратда ўтказиш


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling