Œзбекистон республикаси


- расм. АНИ фильтр-пресси


Download 1.91 Mb.
bet28/117
Sana19.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1100648
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   117
Bog'liq
Burg\'lash Erill2

5 - расм. АНИ фильтр-пресси

Юқори босим ва ҳароратга мўлжалланган

Фэнн фильтр-пресси

Асбоб термостатли иситгич қобиқ, бомба пластиналари комплекти, дастлабки босимни ҳосил қилувчи ва босимга қарши ресивер қурилмаларидан иборат. Тадқиқотларни ўтказишда 4А ток кучи ва 110В кучланишдан ёки 2А ток куча ва 220В кучланишдан фойдаланилади.

Бурғилаш эритмаси солинувчи бомба сиғими 160 мл бўлиб, унинг фильтрланиш юзаси 3,5 кв. дюймни ташкил қилади. Фильтрат қабул қилувчи идиш ҳажми 15 мл.

Тадқиқотларни 1490С ҳароратда ва 35 кг/см2 дифференциал босимда ўтказилади. Юқори ҳарорат шароитида сув ажралиш қийматини 30 мин ичидаги аниқланган см3 даги фильтрат миқдорининг икки баробарига тенг деб олинади.

3.6.1 - расм. Сув ажралишини текшириш учун юқори босим бомбаси

(ечилган ҳолда)

Тадқиқот услуби

Иситувчи қобиқ шнурини розеткага тиқиб, асбоб исигунча кутиб турилади. Иситувчи қобиқ ичига термометр туширилиб, 3500Ғ (1770С) ҳарорат олиш учун термостат жойлаштирилади. Бу бурғилаш эритмаси жойлашган бомбада 1490С га тенг ҳароратни юзага келтиради.

Босим манбаининг клапанини ёпинг ва бомбани силжитинг.

Тўнкарилган бомбани бурғилаш эритмаси билан тўлдиринг. Бунда эритманинг кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, эритмани қуйиш бомбанинг ҳалқали каналчасигача етмасдан тўхтатилади.

Фильтр қоғозини ҳалқали каналчага жойлаштиринг ва унинг устига резина ҳалқани қўйинг. Фильтр қоғози ўрнида ватман №50 дан фойдаланинг.

Бомба пластиналарини тахламини жойлаштиринг ва сақловчи (стопор) қурилмаларни тўғрилаб чиқинг.

Идишдаги винтларни қўлда бир текис тортинг ва бўшатувчи клапанни ёпинг.

Бомбани қуйи кўринишда ҳамма клапанларини ёпган ҳолда иситувчи қобиқ ичига жойлаштиринг.

СО2 тўлдирилган патронни босим манбаига жойлаштириб, уни маҳкамланг. Регулятор ва кириш клапанларини ёпинг.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling