Қопқоқни ечинг ва унинг ички қисмидаги эритмани идишга туширинг. Манба кучланишига мос иситгич танланг ва уни кенгайиш камерасига ўрнатинг. Қайнаган эритма иситгичга тушмаслиги учун уни пўлат қобиқ билан ўранг. Қуйилиш трубкасини конденсатор учига герметик мустаҳкамланг. Даражаланган цилиндр шундай ўрнатиладики, унга кенденсатланган суюқлик келиб тушади. Конденсаторни манбага уланг ва уни дистилляция тугамагунча, яъни қаттиқ фазада суюқлик тугагандан кейин 15-20 минутгача ўчирманг. Дистиллят хона ҳароратигача совигунча кутинг. Даражаланган цилиндр орқали суюқлик миқдорини ва кейин қаттиқ фаза миқдорини аниқланг. Цилиндрга бир-икки томчи эритма қуйилса, нефть ва сув чегарасини аниқлаш осонлашади. Текшириш тугагандан кейин иситгичдан тепада турган резина ўрамли бириктирувчи элементни олинг ва ретортани конденсатордан ажратинг. Бириктирувчи шнур ёрдамида ретортани совутиш учун сувга туширинг. Ретортадаги қаттиқ фазанинг катта қисми иситгичга тушади. Иситгичдан уни осон тазалаш мумкин. Идиш ва кенгайиш камерасини тозалаш учун шпател ишлатинг. Нефт қолдиқларини олиб ташлаш учун эса калта труба тозалагичдан фойдаланинг. Эритмадаги қаттиқ фаза миқдорини оғирлик усулида аниқлаш Оддий ретортани қўллаш орқали оғирликлар фарқи бўйича ҳисоблашлар Керакли асбоблар: 200 см3 ҳажмли ўлчаш колбаси, тарозилар, 20 см3 ҳажмдаги оддий реторта, 0,01 аниқликдаги аналитик тарозилар. Тўрт хил ўлчаш олиб борилади: в) реторта оғирлиги; с) ретортанинг бурғилаш эритмаси билан биргаликдаги оғирлиги; d) ретортанинг қаттиқ фаза билан оғирлиги. Ретортани тайёрланг ва уни ўлчанг. Ретортани ечинг ва қуйи идишни эритма билан тўлдиринг. Бунда ҳажмни ўчлаш ёки қопқоқни қўллаш шарт эмас. Ретортани қайта йиғинг ва ўлчанг. Ретортани иситинг ва эритмадан суюқ фазани ажратиб олинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |