Бурғилаш эритмаларининг зичлигини аниқлашда Елкали тарозилар (3.4.1-расм) асос, учли тиргак, даражаланган ричаг, ҳажмий идиш, қопқоқ, таянчлар, ҳаво пуфакчали тўғрилагич ва рейтердан иборат. Даражаланган ричагнинг бир учига ҳажмий идиш маҳкамланган. Идиш ва ричаг асос учидаги учли таглик текислигига перпендикуляр текисликда ётади ва рейтерни ричаг бўйича ҳаракатлантириш орқали тенглаштирилади. Идишдан қопқоқни олинг ва унга тоза ёки дистилланган сув солинг. Қопқоқни ёпинг ва артинг. Даражаланган ричагни учли тиргак устига таянчлари орқали жойлаштиринг. Рейтерни 8,33 га жойлаштиринг. Бунда ҳаво пуфакчали тўғрилагич кўрсаткичи марказлашган бўлиши керак. Агар тўғри бўлмаса, даражаланган ричаг учидаги қўзғалувчи винт орқали тўғирланг. Кўп тарозиларда қўзғалувчи винт бўлмайди, унинг ўрнига қўрғошин бўлакчалар (ўқлар) қўлланилади. Улар қўзғалувчи қопқоққа қўйилади ёки ундан олиб ташланади. Ўлчаш тартиби Ҳажмий идишдан қопқоқни олинг ва уни бурғилаш эритмаси билан тўлдиринг. Қопқоқни ёпинг ва уни тешигидан эритма чиқмай қолгунча айлантиринг. Идишнинг ташқи қисмини эритмадан тозаланг. Идишнинг ташқи қисмидаги эритмани ювгандан кейин идишни қуритинг ёки ортиқча сувларини туширинг. Даражаланган ричагни асоснинг учли тиргагига таянчлари орқали ўрнатинг. Рейтерни токи ричаг горизонтал ҳолга келгунича суриб боринг. Ричагнинг горизонтал ҳолатга келганлигини унинг устидаги ҳаво пуфакчали тўғрилагич орқали аниқлаш мумкин. Рейтернинг чап томонидан бурғилаш эритмасининг зичлиги ёки унинг оғирлигини аниқлаш мумкин бўлади. 7. Ўлчаш натижасини шкаланинг охирги бўлимигача бўлган аниқликда юқорида келтирилган бирликларда ёки нисбий оғирлик бирлигида ёзиб олинг. Қовушқоқлик Марш вискозиметри бурғилаш эритмасининг қовушқоқлигини аниқлаш учун ишлатилади. Фэнн вискозиметри баъзи ҳолларда (асосан статик силжиш кучланишини (ССК) аниқлашда) Марш вискозиметридан олинган маълумотларни баҳолашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |