Збекистон Республикаси


Таъкидлансинки, фуқароларни қабул қилиш бўйича ишларнинг тўғри ташкил этилиши аҳолининг суд тизимига нисбатан ишончини мустаҳкамлайди, унинг обрўсини оширади


Download 1.14 Mb.
bet103/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

4. Таъкидлансинки, фуқароларни қабул қилиш бўйича ишларнинг тўғри ташкил этилиши аҳолининг суд тизимига нисбатан ишончини мустаҳкамлайди, унинг обрўсини оширади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларидан фуқароларни қабул қилиш бўйича ишларни яхшилаш, улар ариза ва шикоятларни белгиланган муддатларда қонуний ҳал этиш талаб этилсин.
Фуқароларни қабул қилиш графикларига қатъий амал қилинсин. Фуқаролар судларнинг техник ходимлари томонидан қабул қилиниши ва уларга тушунтиришлар берилиши ҳолларига йўл қўйилмасин.
5. Судьялар малака ҳайъатлари мажлисларида ишларни кўриш ва фуқаролар шикоятларини ҳал этиш муддатларини қўпол тарзда бузиш, сансолорликка йўл қўйиш, суд процесси иштирокчиларини асоссиз равишда судга чақириш, шунингдек суднинг обрўсига путур етказувчи бошқа ҳаракатлар содир этиш фактларини айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласи билан боғлаган ҳолда албатта муҳокама этиш амалиётга жорий қилинсин.
6. Судьялар малака ҳайъатлари судьяларнинг касбий, маънавий ва шахсий сифатларига баҳо беришда принципиал ёндашсинлар, хизмат юзасидан нотўғри ҳатти-ҳаракат содир этганлиги тўғрисида келиб тушган ва ўз тасдиғини топган шикоятлар бўйича судьяларга нисбатан муросасизлик билан қаттиқ чоралар қўлласинлар.
7. Ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрувчи юқори суд инстанцияларига қуйи суд инстанциялари томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва қонунбузарликларга нисбатан жиддий муносабат билдириш.
8. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларига мазкур қарор талаблари бажарилмаслиги ёки етарли бажарилмаслиги учун уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиши масаласи қўйилишига қадар қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши кўрсатилсин.
9. Судьялар малака ҳайъатлари тегишли судларда кадрлар билан ишлаш ҳолатини тубдан яхшилашга ва судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя этилишини таъминлашга йўналтирилга комплекс чоралар қабул қилсинлар.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling