Юқорида қайд этилган ҳолатлар шуниси билан хавфлики, улар суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга салбий таъсир этиб, мамлакатнинг бутун суд тизимини обрўсизлантиради.
Кўрсатиб ўтилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Умумий юрисдикция судлари судьялари олий малака ҳайъати томонидан 2001-2007 йиллар мобайнида 25 нафар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Бироқ, кўрилган чораларга қарамай, бу соҳада олиб борилаётган ишларда жиддий яхшиланишига эришилмаган. Судьялар томонидан судьялик қасамёдини бузиш ҳоллари, фуқароларнинг судлар ҳаракатлари ва қарорлари устидан асосли шикоятлар берилиши, шунингдек амалдаги судьялар ичида ўз шахсий, маънавий ва касбий сифатлари бўйича салбий хусусиятга эга бўлганлари сони барқарорлигича қолмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлашни янада яхшилаш ва судьялик қасамёдига риоя этилишини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлаш соҳасида олиб борган ишлари қаноатлантирарли эмас деб топилсин.
2. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларидан қуйидагилар устидан самарали назорат ўрнатиш талаб этилсин:
судьялар томонидан судьялик қасамёди, суд этикаси ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, касбий вазифаларини виждонан бажарилиши;
судьялар томонидан одил судлов обрўйи, судьялик шаъни ва қадр-қимматини туширувчи ёки унинг холислигига шубҳа туғдирувчи ҳаракатлар содир этилиши;
ижро интизомига, жумладан ишларни ва фуқаролар шикоятларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилиши.
3. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари амалдаги судья кадрларнинг ҳуқуқий билим даражаси, касбий тайёргарлиги ва ижтимоий сиёсий хабардорлиги юзасидан ишларни кучайтирсинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |