Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Алимент ундириш тўғрисида суд буйруғи беришда, агар қарздор шу вақтда ишламаса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, давлат божи қонун ҳужжатларида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда.) 7. (7-банд Олий суд Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарорига кўра чиқариб ташланган). 8. Судларга тушунтирилсинки, Оила кодексининг 99-моддасига мувофиқ вояга етмаган болаларга алимент ундиришда алимент миқдорини ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян (1/4, 1/3, 1/2) қисми миқдорида белгиланади. Ушбу тўловлар миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга сазовор ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши (камайтирилиши ёки кўпайтирилиши) мумкин. Мазкур ҳолатда ҳам у фоизда эмас, иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромаднинг муайян қисми меъёрида белгиланиши лозим. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 9. Оила кодексининг 100-моддасида ота-онанинг вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаши белгиланган бўлиб, бунда судлар қонун талабига кўра, вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳамда моддий ёрдамга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлашга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Судга мурожаат қилган тараф вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида далил сифатида ногиронлик ҳақида ТМЭК ёки бошқа ваколатли орган хулосаси, моддий аҳволи тўғрисида маълумот ва ҳ.к. тақдим этиши лозим. Ёрдамга муҳтож ёки муҳтож эмаслигига эса тегишли маълумотлар асосида суднинг ўзи баҳо бериши керак. Судлар алимент ундиришда боланинг меҳнатга лаёқатлилигини йўқотилганлик даражаси ва унинг ҳақиқатдан ёрдамга муҳтож эканлигини, тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини эътиборга олишлари лозим. 10. Оила кодексининг 101-моддасига мувофиқ, ота-онадан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига ундириладиган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. Бунда алимент миқдорини аниқлашда, суд алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволидан келиб чиқиши, яъни суд томонидан белгиланган миқдор асослантирилган бўлиши лозим. 11. Судлар алимент миқдорини аниқлашда, Оила кодексининг 102-моддасида белгиланган тартибга қатъий риоя этишлари, суд ҳал қилув қарорида алимент миқдори ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромаднинг муайян қисмида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланганлиги сабабини кўрсатиши лозим. 12. Боланинг таъминоти учун қўшимча харажатларни ундириш масаласини ҳал этишда, судлар Оила кодексининг 103-моддасида қайд этилган қўшимча харажат қандай фавқулодда ҳолатлар (болаларнинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар)да келиб чиққанлигини ҳамда бу бола таъминоти учун зарурлигини кўрсатиши ва уларнинг оилавий ва (ёки) моддий аҳволини ҳисобга олиб, қисман пул билан тўланадиган қўшимча харажатларнинг қатъий миқдорини аниқлаши лозим. 13. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, неустойка тўлаш мажбурияти (Оила кодекси 142-моддасининг иккинчи қисми) алимент агар суд ҳужжатига асосан ундирилган бўлса вужудга келади. Алимент тўлаш бўйича келишув бажарилмаган ҳолларда, жавобгарлик Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан юзага келади. Судларга тушунтирилсинки, алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати ижроси жараёнида алимент бўйича қарз вужудга келиши сабабли неустойка миқдорини ҳисоблаш ва ундириш давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади. Алимент тўлаш тўғрисида келишув бажарилмаган, алимент бўйича қарз вужудга келган тақдирда эса, алимент ундирувчи банк фоизларини ундириш юзасидан судга даъво билан мурожаат этишга ҳақли. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 14. Оила кодексининг 144-моддасига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул билан тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган алиментларни индексация қилиш алиментлар ушлаб қолинаётган жойда қонун ҳужжатларида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling