Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
14. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шу жумладан, якка (гуруҳли) ижара шароитидаги ёки шахсий ёрдамчи, деҳқон, фермер хўжаликларидаги фаолият даврини пенсия олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига қўшиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш, судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсиясини ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори талабларидан келиб чиқиши лозим. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Судлар шуни назарда тутиши лозимки, суғурта бадаллари тўловчилари: якка тадбиркорлар; якка тадбиркорлар томонидан ёлланган шахслар; оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзолари; деҳқон ва фермер хўжаликлари аъзолари; шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган; шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар ҳисобланади. Бундай шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига 2001 йилга қадар ёзувлар Пенсия жамғармасида мавжуд бўлган маълумотлар асосида, 2001 йилдан кейин эса солиқ органларининг суғурта бадаллари тўланганлиги ҳақидаги маълумотлари асосида киритилган. Бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат стажи Пенсия жамғармасида сақланадиган шахсий ҳисобга олиш варақаси асосида, шунингдек, тадбиркорнинг Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларини ҳисобга олиш китобида белгиланиши лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда, судлар шунга эътибор қаратиши лозимки, ушбу ҳужжатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд эмаслиги талаб қилинаётган меҳнат фаолияти даврини тасдиқлаш учун асос бўла олмайди, чунки қонун ҳужжатларида суғурта бадаллари тўланганлик фактини гувоҳлар кўргазмаларига асосан тасдиқлаш тартиби назарда тутилмаган. 15. 1992 йил 13 мартдаги “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат иштирокчиларининг фуқароларини пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги Келишув” 6-моддасининг 2-бандига мувофиқ мазкур Келишув кучга киргунга қадар фуқаронинг барча давлат иштирокчиларининг ҳудудидаги иш даври Қонуннинг 37-моддаси талабларини қўлламаган ҳолда иш стажига қўшилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Чет элда ёлланган ҳолда ишлаган даврни иш стажига қўшмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини қўллашлари талаб этилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Судларга тушунтирилсинки, меҳнат шартномаси (контракти) асосида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий Бюролардан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олган чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), ташкилотларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс ҳисобланади. 16. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 13-моддасига асосан, ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ҳамда давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари ҳисобланади. Солиқ агентларига суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек, уларнинг ҳисоблаб чиқариш тўғрилиги учун жавобгарлик ҳам юклатилган. Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ иш берувчиларнинг муайян тоифалари, хусусан, хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари (элчихона ёки миссиялар), консуллик муассасаларига (бош консуллик, консуллик, вице-консуллик ёки консуллик агентлиги) ёки Ўзбекистон Республикасидаги халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотларга Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш бўйича мажбуриятлар юклатилмаган. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, қонун ҳужжатларига мувофиқ, суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти юклатилмаган иш берувчиларда ишлаган иш даврининг иш стажига қўшилмаганлиги билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 311-моддасининг саккизинчи қисми талабларидан келиб чиқиши талаб этилади, унга кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар суғурта бадалларини жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, суғурта бадалларини тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling