Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet42/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Суд кўрсатиб ўтилган асослар бўйича даъводан воз кечишни қабул қилган ёки келишув битимини тасдиқлаган ва иш юргизишни тугатган тақдирда, ишни кўришда аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
55. Низоларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси амалга киритилган вақтдан, яъни 1996 йил 1 апрель кунидан бошлаб юзага келган низоларни ҳал этишда, ходим билан меҳнат шартномаси қачон (бу санадан олдин ёки кейин) тузилганидан қатъи назар, қўлланилишини судлар эътиборга олишлари зарур.
Шу билан бирга ходимнинг муддатли меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишнинг МК 99-моддасининг 1 ва
5-қисмларида назарда тутилган тартиби ва 104-моддасининг қоидалари Меҳнат кодекси амалга киритилганидан кейин, яъни 1996 йил 1 апрелдан бошлаб тузилган муддатли меҳнат шартномаларига нисбатан қўлланилади (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрдаги
162-1-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 4-банди).
56. Судлар қонун билан белгиланган меҳнат низоларини кўриш муддатларига риоя қилишлари лозим.
Даъво қаноатлантирилганда, суд давлат божини ва почта харажатларини жавобгардан ундириши шарт.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
57. Судларга ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилишларини бартараф қилишга йўналтирилган чораларни кўриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратиш, меҳнат қонунларининг бузилиши бўйича аниқланган фактлар юзасидан хусусий ажримлар чиқариб, муносабат билдириш тавсия этилсин.
58. Ушбу қарор қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги 5-пл-92 сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling