Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet44/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
28. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 13-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси



К.Камилов






Пленум котиби,
Олий суд судьяси



И.Алимов







Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 13









1993 йил 16 апрель










Тошкент шаҳри



Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида


(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги 4-сонли, 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли, 2002 йил 14 июндаги 11-сонли, 2012 йил 13 декабрдаги 18-сонли, 2015 йил 26 июндаги 11-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)

Судлар томонидан мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъволарнинг кўрилиши фуқаролар ва давлат манфаатларини, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим гаровидир.


Судлар бу турдаги ишларни асосан амалдаги қонунларга мувофиқ равишда тўғри ҳал қилмоқдалар.
Шу билан бирга судлар фаолиятида далилларни юзаки текшириш, етарли асослар бўлмасада, эр-хотиннинг ёки шахсий ёрдамчи хўжалик аъзоларининг биргаликдаги умумий мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги даъволарни рад этиш ҳоллари мавжуд. Қарздорларнинг мулкини асоссиз равишда рўйхатдан чиқариш ҳолатлари учрамоқда, бу эса ўз навбатида ундирувчининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келмоқда, жиноий ва бошқа ҳуқуқбузарликлар туфайли етказилган моддий зарарни ундиришга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мулкни рўйхатга олиш вақтида йўл қўйилган қонун бузилишларига судлар ҳар доим ҳам етарли эътибор бермайдилар. Қатор ҳолатларда шахслар уларга сақлаш учун топширилган мулкни талон-торож қилганликлари учун жавобгарликка тортилмаяптилар.
Қайд этилган камчиликларни бартараф қилиш ва мазкур турдаги ишларни судлар томонидан ҳал этишда қонунларнинг тўғри татбиқ қилинишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Судларнинг эътибори мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишлар, даъвони таъминлаш мақсадида қарздорнинг мулкни рўйхатга олинганлигидан, ҳал қилув қарори ёки ҳукмни ижросини таъминлаш учун ундиришнинг мулкка нисбатан қаратилганлигидан ёхуд нотариус томонидан мерос мулкни қўриқлаш чораси сифатида уни рўйхатга олганлигидан ва қонунда кўрсатилган бошқа ҳолатларнинг мавжудлигидан қатъи назар, даъво ишини юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозимлигига қаратилсин.
Суд ҳукмидаги судланувчига тегишли мол-мулкнинг жиноят қуроли деб мусодара қилиниши тўғрисидаги кўрсатманинг мавжудлиги, ушбу мулкнинг бошқа шахсларга тегишлилигини ёки уни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги низони фуқаролик судлов иш юритиш тартибида кўриш учун тўсиқ бўла олмайди.
Ҳал қилув қарори ёки ҳукмни ижро қилиш учун мулкнинг сотиб юборилганлиги ҳам ушбу мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги даъво аризалари мулкка оид бўлмаган тусдаги ариза ҳисобланиши сабабли, бундай даъво аризасини тақдим этишда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 35-моддасига мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъволар мулк жойлашган жойдаги суднинг судловига тегишлидир. Агар шу иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпи бўлган жойдаги судда тез ва ҳар томонлама кўрилиши мумкин деб топилса, суд ФПК 31-моддасининг 2-қисмига биноан ишни кўриш учун шу жойдаги судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қарздор (маҳкум) мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ҳукмни ижро этиш жараёнида мулкнинг хатланиши билан боғлиқ қарздор (маҳкум)да вужудга келадиган масалалар шу ҳукмни қабул қилган суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 541 ва 542-моддаларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
4. Мулкни рўйхатга олиш билан боғлиқ бўлган иш ҳал этилмаган бўлсада, суд шу мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бундай ишни бошқа иш ҳал этилмасдан олдин кўриш мумкин эмас деб топса, у ҳолда суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 116-моддасининг 4-бандига кўра мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги даъво бўйича иш юритишни тўхтатади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
5. Мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво мулкдор томонидан, шунингдек, қарздорга тегишли бўлмаган қонун ёки шартномага кўра мулкни эгаллаган шахс томонидан ҳам қўзғатилиши мумкин.
Қарздор (маҳкум)нинг вояга етмаган фарзандларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъволар қарздор бўлмаган (судланмаган) отаси ёки онаси ёки васий (ҳомий) ёхуд прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.
Бундай даъволар бўйича мулки рўйхатга олинган қарздор, манфаатлари учун мулк рўйхатга олинган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек мулк жиноят қуроли сифатида рўйхатга олинган бўлса, судланган шахс ва тегишли молия бўлими вакили ишга жавобгар сифатида жалб этилишлари судларга уқтирилсин.
Агар қарздор (маҳкум) озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлса, судья ишни кўришга тайёрлаш вақтида унга иш кўриладиган кун тўғрисида хабар қилиши, даъво аризасининг нусхасини юбориб, тақдим этилган даъво юзасидан унинг фикрини аниқлаши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
6. Қуриб битирилмаган уй-жойни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво уй-жойни қуришда иштирок этган қарздорнинг турмуш ўртоғи, умумий мулкни вужудга келтириш мақсадида қурилишда қатнашган қурувчининг оила аъзолари ва бошқа шахслар томонидан қўзғатилиши мумкин.
7. Гаровга қўйилган мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги низолар бўйича ишни судда кўришга тайёрлашда ёки ишни кўриш вақтида мулкни гаровга берган шахсни ишни кўришда учинчи шахс сифатида жалб этиш масаласи ҳал қилиниши лозим.
Рўйхатга олинган мулкни кредитга сотган савдо ташкилотлари давлат маблағларини кредитга олиб, уй-жой қурган ва шу уйларни имтиёзли шартлар асосида ходимларга (жамоа аъзоларига) сотган корхоналар, ташкилотлар, давлат ва жамоа хўжаликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар учинчи шахслар сифатида жалб қилинишлари мумкин.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling