Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet46/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Бунда суд Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунларини қўллаши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Хўжаликнинг қайси турга тааллуқли эканлиги ҳокимият томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланади. Лекин бу судни шу хўжаликда ҳақиқатда мавжуд бўлган муносабатларни аниқлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Қарздорнинг шахсий мулки қарзни тўлаш учун етарли бўлмаса, фуқароларнинг шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги, оилавий корхонага умумий мулкидаги унинг ҳиссаси суд томонидан умумий мулкдан амалдаги қонунларга мувофиқ ундирув қаратилиши ва мусодара қилиниши мумкин бўлмаган мулкларни чиқариб ташлагандан сўнг аниқланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
14. Эр-хотинга тегишли мулкдаги ҳисса миқдорини аниқлашда, шунингдек қарздорнинг шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги, оилавий корхона умумий мулкидаги ёхуд бўлинмас мулкидаги ҳиссасини аниқлашда суд эскириш даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарори чиқарилган кунда мулкнинг давлат ёки ширкат савдосидаги чакана нархидан, агар бу нархлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда шу жойдаги умумий бозор нархидан келиб чиқиши зарур. Агар айрим турдаги мулкларни баҳолашда қийинчиликлар туғилса ёхуд даъвогар ёки жавобгар рўйхатга олинган мулкнинг баҳосига эътироз билдирса, у ҳолда суд рўйхатга олинган мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун экспертиза тайинлаши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
15. Мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги даъвони қаноатлантирган тақдирда, суд ҳал қилув қарорида айнан қайси мулк даъвогарга тегишли деб топилганини ва шу сабабли ҳам рўйхатдан чиқарилаётганлигини кўрсатиши лозим.
Қарздор билан биргаликдаги умумий эгалик ҳуқуқида бўлган уй-жойнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилишда, суд шу ҳал қилув қарорида уй-жойнинг қанча ҳиссаси рўйхатдан чиқарилиши лозимлигини кўрсатиши шарт.
Агарда даъвогарга тегишли ҳисса бўлинмас бўлса, у ҳолда суд компенсация (қоплаш) тартибида унга рўйхатга киритилган бошқа мулкни ажратиб бериши мумкин. Мулкни бундай ажратиш имкони бўлмаган тақдирда, суд умумий мулкни бўлиш бўйича қонунда кўзда тутилган тартибни қўллаб, бўлинмас мулкни рўйхатдан чиқариши ва даъвогарга унинг ҳиссасидан ташқари чиқарилган мулк қийматига тенг ҳисобда пул компенсацияси тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Аниқ бир ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, суд ташкилот ёки фуқаролар манфаатлари учун рўйхатга олинган мулкни, бу ташкилот ва фуқароларга бўлинмас мулк ҳиссасига тенг суммани даъвогарга тўлаш мажбуриятини юклаб, рўйхатда қолдириши ҳам мумкин.
16. Рўйхатдан чиқарилиши лозим бўлган мулк сотиб юборилган тақдирда, суд мавжуд имкониятларга асосланган ҳолда даъвогарнинг розилиги билан унга ўша турдаги, тенг қийматли мулкни олиб бериш, агарда бунинг имконияти бўлмаса, унда мазкур мулкни сотишдан келиб тушган пулни тўлаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Амалдаги қонунларга мувофиқ мусодара қилинган мулклардан бюджет даромадига келиб тушган маблағларни фуқароларга қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги идоралари томонидан амалга оширилади.
17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги талабларга ҳам Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида кўзда тутилган 3 йиллик умумий даъво муддати татбиқ қилинади. Даъво муддатининг ўтиши манфаатдор шахснинг ўзига тегишли мулкнинг рўйхатга олинганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошланади.
18. Суд ишни кўришда тегишли мансабдор шахс томонидан мулкни рўйхатга олиш вақтида қонун талабларига амал қилинган ёки қилинмаганлигига, жумладан, рўйхатга олиш тўғрисидаги далолатномада бошқа мулк, яъни қарздорнинг бошқа шахслар билан биргаликда эгалик қилган ва рўйхатга олинмаган мулкининг кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигига ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мулклар рўйхатга олинган ёки олинмаганлигига ҳам эътибор бериши шарт.
Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мулк рўйхатга олинганлиги аниқланса, даъвогарнинг даъво талабларидан қатьи назар суд бу мулкни рўйхатдан чиқаради.
19. Агар рўйхатга олинган мулк талон-торож қилинган, сотиб юборилган ёки сақлаш учун топширилган шахслар томонидан яшириб қўйилган бўлса, суд бу шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиши ва манфаатларини кўзлаб, мулкни рўйхатга олинган ташкилот ва фуқарога етказилган моддий зарарни ундириш ҳақида даъво қўзғаш ҳуқуқларини тушунтириши шарт.
20. Мулкни рўйхатга олиш ва унга тегишни тақиқлаш вақтида йўлга қўйилган хатоликлар аниқланган тақдирда, суд аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида хусусий ажрим чиқариш масаласини муҳокама қилиши зарур.
21. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1978 йил 26 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан СССР Олий суди Пленумининг 5-сон
1978 йил 31 мартдаги «Мулкни арест (рўйхат)дан чиқариш тўғрисидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўлланиши» ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1987 йил 29 декабрдаги «Мулкни арест (рўйхат)дан чиқариш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 5-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.




Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling