Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet49/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
24. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори билан 24-банд чиқариб ташланган)
25. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисми талабига кўра, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, назарда тутилган иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахс билан ушбу ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ўртасида низо мавжуд бўлгандагина ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво судда кўришга тегишли бўлади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
26. ФК 212-моддасининг бешинчи қисми талабига кўра, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи
ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бундай ҳолда, судлар ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланган уйга нисбатан мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни кўраётганда, ушбу қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузилишига, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига олиб келмаслигини аниқлаши шарт.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
27. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодекси 187-моддасининг эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тўғрисидаги нормалари, уйга эгалик қилиш мазкур қонунда белгиланган муддат мобайнида шартнома мажбуриятлари (ижара, текин фойдаланиш) асосида амалга оширилган ҳолларда қўлланилмайди.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқи вужудга келиши билан аввалги мулкдор уйга бўлган мулк ҳуқуқини йўқотади.
28. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил
24 сентябрда қабул қилинган «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг (Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан) 9 ва 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling