Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(7-банднинг учинчи хатбошиси Олий суд Пленумининг 2002 йил
14 июндаги 11-сонли қарорига асосан чиқарилган) 8. Судья мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилгач, даъвони таъминлаш мақсадида (ФПК 106-моддасининг 4-банди) низоли мулкка нисбатан ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақида ажрим чиқариши ва унинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимига юбориши лозим. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвонинг қўзғатилиши ундирувни қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларга қаратишга тўсқинлик қилмайди. 9. Қайд этилган ишлар бўйича ёзилган даъво аризага мулкни рўйхатга олиш тўғрисидаги далолатноманинг, ҳукмнинг, ҳал қилув қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида рўйхатга олинган бошқа суд ҳужжатининг нусхаси ва даъво талабларини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳадя, олди-сотди шартномалари, васиятнома, чеклар, шахсий ҳисоб ва бошқалар) илова қилинган бўлиши лозим. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Тарафлар тақдим қилган далиллар билан чекланмасдан, судья ишни суд мажлисига тайёрлаш вақтида ёки ишни кўриш жараёнида ФПК 72-моддаси тартибида далилларни тўплашда уларга ёрдам кўрсатиши лозим. Зарур ҳолларда суд, жиноят ишини чақириб олиб, ундаги мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвога тегишли бўлган далилларга баҳо бериши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Иш бўйича тўпланган далиллар мажмуасига баҳо беришда, суд ФПК 74-моддаси талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, мол-мулкнинг айрим турларининг тегишлилиги қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шартлигини инобатга олиши лозим. Бундай далиллар мавжуд бўлмаса даъво қаноатлантирилмайди. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 10. Агар суднинг ҳукмига кўра мулкнинг жиноий йўл билан топилган маблағ ҳисобига олинганлиги аниқланса, у ҳолда жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мулкига ва фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжалиги ёки деҳқон хўжалиги, оилавий корхона мулкига қаратилиши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Давлат ва жамият манфаатларига зид равишда қасддан содир этилган ҳаракатлар натижасида мулкни эгаллаш билан боғлиқ ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1023-моддасига асосланган даъво талабларини кўриш жараёнида қабул қилинган суднинг ҳал қилув қарорида ҳам аниқланиши мумкин. Суд мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвони кўриш жараёнида уни жиноий йўл билан қўлга киритилган маблағ эвазига олинганлиги ҳолатини аниқлашга ҳақлидир. Агар молия идораси ёки прокурор томонидан мулкни давлат ва жамият манфаатларига зид равишда қилинган ҳаракатлар натижасида олинган деб топиш ва уни давлат фойдасига ўтказиш тўғрисида даъво қўзғатилган бўлса, у ҳолда суд томонидан ушбу иш мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги даъво билан бирга қўшиб кўрилиши мумкин. 11. Судлар мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ишларни кўришда, суд ҳукми ёки ажрими билан мол-мулк жиноий йўл билан қўлга киритилган маблағ эвазига олинган ёки жиноят қуроли деб топилган-топилмаганлигини аниқлаши лозим. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 12. Жиноят иши мазмунан ҳал қилингунга қадар қарздор вафот этиши муносабати билан иш тугатилганда, судлар мулкни рўйхатдан чиқариш масаласини ҳал эта туриб, бу мулкни кимлар томонидан, қачон ва қайси маблағлар ҳисобига олинганлигини аниқлаши шарт. Агар низоли мулк ғайриқонуний ёки давлат зарарига қилинган ҳаракатлар туфайли орттирилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1023-моддаси тартибида бу мулк прокурор, манфаатдор ташкилот ёки шахсларнинг даъвосига кўра давлат даромадига ёки етказилган зарарни ундириш ҳисобига ўтказилиши мумкин. 13. Эр-хотиндан бирининг унга биргаликдаги умумий мулкдан тегишли ҳиссасини рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвосини ҳал этишда суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23, 27-моддаларига асосан эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирган мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки эканлигини, ушбу мулк бўлинганида уларнинг ҳиссалари тенг ҳисобланишини эътиборга олиши лозим. Суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва (ёки) эр ва хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки хотиннинг умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан чекинишга ҳақлидир (Оила кодексининг 28-моддаси). Қарздорнинг биргаликдаги умумий мулкдаги ҳиссаси, эр-хотин томонидан бу мулкнинг сотиб олинган вақтидан (жиноятни содир этишдан олдин ёки кейин) қатъи назар белгиланади ва етказилган зарар ҳисобига ундирилади. Савдо ташкилотидан эр-хотиндан бирининг номига кредитга сотиб олинган мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги даъвони кўришда шуни назарда тутмоқ керакки, бундай мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи унинг харидорга берилган вақтидан бошлаб вужудга келади. Суд мулкнинг эр-хотин томонидан биргаликда олинганлигини аниқласа, ундай мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисида даъво кўзғаган эр ёки хотиннинг ҳиссасини белгилайди. Суд ҳиссани белгилашда кредитнинг тўланмай қолган қисмини қоплаш мажбурияти даъвогарга тегишлилигини назарда тутмоғи лозим. Фуқаролик кодексининг 224-моддаси талабига кўра, ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун умумий мол-мулк хатланганда, умумий мулкнинг улушли мулкдори шу мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги, оилавий корхонага тегишли бўлган мулкларини рўйхатдан чиқариш ҳақида даъво қўзғатилган ҳолларда, суд мазкур хўжаликдаги оила аъзоларининг ҳақиқатдаги сонини, қайси мулклар тўлалигича хўжаликка тегишлилигини ва қайси бири хўжалик аъзоларининг шахсан ўзига тегишли эканлигини, йўқ хўжалик аъзосининг ёки аъзоликдан чиқиб кетган хўжалик аъзосининг умумий мулкдаги бўлган ҳиссасига ҳуқуқини йўқотган-йўқотмаганлигини текшириши шарт. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling