Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ
Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли, 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли, 2015 йил 26 июндаги 11-сонли, 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли, 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини кучга киритилиши муносабати билан, шунингдек судларда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар келиб чиққанлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : 1. Фуқаролик кодексини татбиқ қилиш билан боғлиқ ишларни тўғри ҳал қилиш қонунчиликка қатъий риоя қилишни таъминлашда, давлат манфаатлари ва қонун билан ҳимояланган давлат манфаатлари ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. 2. Судлар фуқаролик ишларини ҳал қилишда фуқаролик қонун ҳужжатларининг асосий негизларидан, яъни улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланишидан келиб чиқишлари лозим. 3. ФКнинг 110-моддаси битимларни нотариал тасдиқлаш мажбурий саналган ҳолатларни назарда тутади. Қонун талабларига ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган битимлар, шунингдек фуқаролар томонидан амалдаги қоидаларга риоя қилинмай тузилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва уларни суд орқали ҳақиқий эмас деб топишнинг зарурияти йўқ. 4. ФКнинг 488-моддаси 2-қисмига биноан уй, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. ФКнинг 112-моддаси 2-қисмига мувофиқ эса шартноманинг нотариал шакли судлар инобатга олиши лозим бўлган қатъий белгиланган шартлар мавжуд бўлганда, жумладан, агар бир тараф нотариал расмийлаштиришдан бош тортганда, суднинг қарори билан тўлдирилиши мумкин. Бунда амалга оширилган битимнинг қонунийлиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади. Бундай ишлар бўйича турар-жой органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, қонун билан ҳимояланган ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қиладиган ёки бундай ҳуқуқлари бузилаётган шахслар, битимнинг бирор иштирокчиси вафот этган ҳолларда эса унинг меросхўрлари жалб қилинишлари лозим. 5. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, тарафлардан бири томонидан битимнинг тўла ёки қисман бажарилиши ёзма далиллар мавжуд бўлганда эътиборга олиниши мумкин. Олди-сотди битимининг ҳақиқийлиги сотувчига квартира ёки уй қийматини тўла ёки қисман бериш қисмини амалга оширилганлиги гувоҳлар кўрсатмаси билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФПК 74-моддасига биноан қонун бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ҳолатларни бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқлаш мумкин эмас. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling