Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
21. ФКнинг 733-моддаси 1-қисмига биноан қарз берувчи юридик шахс бўлганида ёки фуқаролар ўртасида тузилган қарз шартномасининг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлган ҳолларда қарз шартномасини оддий ёзма шаклда тузилиши талаб қилинади. Судлар қарз шартномасининг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслигини назарда тутишлари лозим. ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ тарафлар бундай ҳолда гувоҳларнинг кўрсатувларига асосланишга ҳақли эмас, лекин бу уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум қилмайди. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Агар пул ёки ашё олганлик факти инкор этилмаса, у ҳолда уни ёзма далиллар билан тасдиқлаш талаб қилинмайди, ҳар бир тараф ўз талабларини асослаш учун келтираётган ҳолатларни исботлашга мажбур. Шунга кўра бир тараф пул ёки ашёни қарз учун берганини тасдиқлаб, иккинчи тараф уни олганини инкор қилмасдан бу пул ёки ашё қарзга эмас, балки ҳадя тариқасида берган деб тасдиқласа, суд пул ёки ашё олган тарафдан қарз эмас, балки ҳадя шартномаси бўлганлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олиши ва шу асосга кўра низони ҳал қилиши лозим. 22. ФК 734-моддасига асосан қарз шартномаси қарз берувчининг қарз олувчидан шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоиз олиш ҳуқуқини назарда тутади. ФКнинг 734-моддасига асосан қарз шартномаси ҳақ эвазига тузилган деб фараз қилинади ва фоизлар миқдори шартнома билан белгиланади. Қарз олувчидан фоизлар ундиришда суд бир вақтнинг ўзида фоиз суммасидан давлат фойдасига солиқ ундириши лозим. ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган пул мажбуриятини, шунингдек қарз мажбуриятини бажармаганлик учун фоизлар, қарз шартномасида белгиланган фоизлардан ҳам ортиқ ҳисобланиши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 23. Қарз шартномасини тузишда маълум суммани қарзга олиш ҳақидаги тилхатда бир вақтнинг ўзида қарзни қайтаришни таъминлаш учун бирон-бир кўчар ёки кўчмас мулкни гаровга қўйиш ҳақида кўрсатилган ҳолларда судлар бундай битим иштирокчиларининг ҳаракатларига қонун талаб қиладиган шаклга риоя қилмаганлигига нуқтаи назаридан баҳо беришлари лозим (ФК 271-моддаси). (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Агар гаров тўғрисидаги келишувни расмийлаштиришда қонунда белгиланган тартибга риоя қилинмаган бўлса, мажбурият тузилмаган ҳисобланади, шунга кўра гаровга олувчи гаров нарсасини сотиш ҳисобига ўз даъволарини қаноатлантиришни талаб қилишга ҳақли эмас. 24. (24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган) 25. Агар суд муҳокамаси жараёнида тарафлар ёки бошқа шахслар хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, суд бу ҳақда прокурорга хабар қилади. 26. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам равишда судлар томонидан ФК нормаларини кўллаш амалиётини умумлаштириш ва натижалари бўйича уларни тўғри қўллашни таъминлашга қаратилган чораларни кўриш тавсия этилсин. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling