Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Суд низони ҳал этишда битимнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун манфаатдор томонлар тақдим этган ёзма далиллар (тасдиқланмаган шартнома, тилхат)нинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Суд зарур ҳолларда (масалан, собиқ мулкдорнинг вафот этганлиги ёки унинг манзилини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда) суд-хатшунослик экспертизаси тайинлаш масаласининг мақсадга мувофиқлигини ҳал этиши лозим. Қисман бажарилган битимни ҳақиқий деб топишда суд битимнинг қолган қисмини бажариш ва пул суммасини, шунингдек, давлат фойдасига тегишли миқдордаги давлат божини ундириш масаласини ҳал қилиши зарур. (6-8-бандлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорига асосан чиқарилган) (9-10-бандлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли қарорига асосан чиқарилган) 11. ФКнинг 187-моддасига кўра эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Эгалик қилувчида бирон-бир эгалик қилиш ҳуқуқий асоси мавжудлиги, масалан, узоқ муддатли ижара шартномаси борлиги эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни амалда бўлишини инкор қилади. 12. Амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғирлаган ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилсин. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор). Фақатгина кўрсатилган уччала шартларга риоя қилинган тақдирда, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат амалда эгалик қилувчининг мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин. (ФКнинг 187-моддаси 1-қисми). 13. ФК 259-моддасига биноан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим. 14. ФК 264-моддасига кўра гаров асосий бош мажбуриятга тўлиғича боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятдир ва асосий мажбурият тугаши билан у ҳам тугайди. Лекин гаров шартномасини суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши асосий мажбуриятни тугатилишига асос бўлиб ҳисобланмайди. 15. Гаров тўғрисидаги шартноманинг муҳим шартлари бўлиб гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати, шунингдек, гаровга қўйилган мулк тарафлар (гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи)нинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши ҳисобланади (ФК 271-моддаси 1-қисм). Агар кўрсатиб ўтилган шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бўйича тарафлар ўзаро келиша олмаган бўлсалар, ёхуд тегишли шартлар шартномада қайд этилмаган бўлса, гаров тўғрисидаги шартнома тузилган деб ҳисобланиши мумкин эмас. 16. Кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, бундай шартнома, гаров билан таъминланаётган шартнома ФК 110-моддасининг 2-қисмига биноан нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳолларда, нотариал тартибда тасдиқланиши лозимлиги инобатга олиниши зарур (ФК 271-модда 3-қисм). 17. ФК 272-моддасининг 4-қисмига биноан бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади. Бунда бино ёки иншоотни гаровга берувчи шахс тегишли ер участкасининг эгаси ёки ижарага олувчи бўлиши шарт. Бундай шахс ипотека шартномаси бўйича фақат бино ёки иншоотни гаровга бераётган бўлса, ер участкаси ёхуд ижара ҳуқуқи гаров предмети бўлиб ҳисобланмаса, бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади (ФК 116-модда). Бошқа ҳолатларда агар бино ёки иншоотни гаровга берувчи ер участкасининг эгаси ёки ижарачиси ҳисобланмаса, ипотека шартномаси ФК 272-моддасининг 4-қисмига асосан қонунчиликка мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди Гаровга қўювчининг ҳуқуқи, ундирув гаровга қаратилган бино ёки иншоотга қаратилган ҳолларда сотиб олувчининг ер участкасига нисбатан ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига асосан белгиланади, унга кўра корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади. 18. Бундай низоларни ҳал қилишда қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини бажармаган ҳолларда гаровга олувчи бошқа кредиторларга нисбатан гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан ўз талабини қондиришда устун ҳуқуққа эга эканлиги ҳисобга олиниши лозим. (ФК 264, 280-моддалари). Амалдаги қонунлар гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулкни гаровга олувчининг эгалигига бериш мумкинлигини назарда тутмайди. Бундай эгаликка олиб беришни назарда тутган ҳар қандай келишув ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди, гаров билан таъминланган мажбуриятдан воз кечиш ҳақи ёки мажбуриятни янгилаш муносабати билан бекор бўлиши бундан мустаснодир (ФК 342, 347-моддалари). ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчи (кредитор) гаров билан таъминланган мажбуриятини қарздор бажармаган тақдирда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш имконияти бўлмаган тақдирдагина гаровга олувчи (кредитор) бу мол-мулкни ФКнинг 281-моддасида белгиланган тартибда ўз эгалигига олиши мумкин. 19. Гаровга олувчининг талаби бўйича ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулкка қаратиш суднинг қарори асосида амалга оширилади ва нотариуснинг ижро ёзувига асосан амалга оширилиши мумкин эмас (ФК 280-моддаси 1-қисм). Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан нотариал тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Гаров шартномасида гаровга олувчининг ундирувни гаровдаги мол-мулкка судга даъво қўзғатмасдан қаратиш ҳуқуқи кўрсатилганлиги ҳақиқий эмас деб топилиши лозим. 20. Гаров шартномасида гаровга олувчининг ундирувни гаровдаги мол-мулкка судга даъво қўзғатмасдан қаратиш ҳуқуқи кўрсатилганлиги ҳақиқий эмас деб топилиши лозим. Шу билан бирга бундай шартноманинг нарсаси фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, шартнома гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби ҳақидаги шартлар кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолда ундирув гаровга олинган кўчар мол-мулкка қаратилиши ҳақидаги қоида татбиқ қилинишидан келиб чиқиш лозим (ФК 280-модаси 3-қисми). Назарда тутмоқ лозимки, гаровга қўювчи томонидан мажбурият бартараф қилиб бўлмайдиган куч таъсири билан боғлиқ ҳолда бажарилмаган бўлса, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш мумкин эмас. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, мажбуриятнинг тарафи ҳаракатларига боғлиқ бўлган ҳолатлар (масалан, қарздорда зарур бўлган пул маблағларининг йўқлиги, унинг вакилларининг ғайриқонуний ҳаракатлари) бартараф қилиб бўлмайдиган куч деб тан олиниши мумкин эмас. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling