Збекистон Республикаси
Давлат уй-жой фондларидан фойдаланиш
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
Давлат уй-жой фондларидан фойдаланиш
билан боғлиқ низолар 11. Фуқароларни қонунда кўзда тутилган асослар бўйича (Уй-жой кодексининг 71-73-моддалари) бошқа уй-жой берган ҳолда уй-жойдан кўчириш тўғрисида даъво аризасини қабул қилишда, судья даъво аризасида уйдан кўчирилаётган фуқароларга тақдим этилаётган уй-жойнинг аниқ манзили кўрсатилганлигини текшириши шарт. Агар даъво аризасида манзил кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолат ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтариш ҳақида ажрим чиқариш учун асос бўлади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 12. Суд, ишни кўришда ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларида баён этилган ҳаракатларни амалга ошириши зарур, хусусан, тарафлар ёки уларнинг вакилларини суҳбатга таклиф этиши, уларнинг мазкур даъвога оид барча далил ҳамда эътирозларини ва ишни келишув битими йўли билан ҳал этиш имкониятларини ўрганиб чиқиши, зарур ҳолларда, тарафларга ишни судда кўришга тайёрлаш ва иш судда кўрилаётган жараёнда ҳам келишув битими йўли билан тугатишни таклиф қилиши лозим. 13. Судларга тушунтирилсинки, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар-жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 42-моддасига мувофиқ уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-араваларда ҳаракатланаётган ногиронлар учун эса йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади. Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки бир хонали квартирага киритилишига йўл қўйилмаслик мақсадида давлат уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар-жой берилиши мумкин. Қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки ўн саккиз квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилиши лозим. 14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 43-моддаси талабига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларида бўшаётган турар-жойлар, шунингдек, бу идораларнинг улушли иштирок этиш тартибида топширилган маблағларига қурилган уйларда бўшаётган турар-жойлар биринчи навбатда ушбу корхона, муассаса, ташкилотларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга кўчиб кириш учун берилишига судларнинг эътибори қаратилсин. Ушбу қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда берилган ордер ҳокимият, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилади. 15. Турар-жой бериш навбатининг бузилиши сабабли ҳужжат (ордер)ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда, суд, қуйидаги ҳолатларни: турар-жой бериш навбати ҳақиқатдан ҳам бузилганлигини; жавобгap меҳнат шартномаси тузишда кўзда тутилиши мумкин бўлган асосларда навбатидан ташқари ёки биринчи навбатда турар-жой олиш ҳуқуқига эга эканлигини; белгиланган тартибда турар-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар рўйхатида жавобгардан олдин турган фуқаролар ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган уйга даъвогарлик қилмаганлигини (масалан, каттароқ, кенгроқ уй олиш истагини билдирганлиги) ёки ишни кўриб чиқиш даврига келиб жавобгарга турар-жой беришга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бекор бўлганлигини (масалан, турар-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар рўйхатида жавобгардан олдин турган фуқаролар турар-жой олган бўлиб, низо келиб чиқишига сабаб бўлган, даъвогарликдан воз кечган ҳоллар) аниқлаши лозим. 16. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 50-моддаси талабига кўра ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуққа эгадир ва бу шахслар ижарага бериш шартномаси мажбуриятлари юзасидан ижарага берувчи олдида жавобгардирлар. Бошқа шахсларни оила аъзоси деб топиш масаласини ҳал этишда (хотини, эри, болалари, ота-оналаридан ташқари) суд уларнинг ижарачи ва унинг оила аъзолари билан муносабатларини, умумий хўжалик юритганликларини, бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатиб келганликлари ва оилавий муносабатлари мавжудлигини гувоҳлантирувчи ҳолатларни аниқлаши лозим. 17. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори билан 17-банд чиқариб ташланган) 18. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 52-моддасига мувофиқ муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар-жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганларида (агар, турар-жой бўйича узоқ муддат сақланиши кўрсатилмаган бўлса) турар-жой олти ой муддат давомида унинг ҳисобида сақланади. (Шу модданинг иккинчи қисмида баён қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Шахснинг белгиланган муддатдан ортиқ давр мобайнида уйда бўлмаслиги оқибатида турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи манфаатдор шахсларнинг даъвоси бўйича суд йўли билан йўқотган деб топилиши мумкин. Агар, суд, шахснинг белгиланган муддатдан ортиқ даврда яшамаслигини узрли сабаблар оқибатида юзага келган деб ҳисобласа, даъвони қаноатлантирмасдан рад этиши мумкин. 19. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг талаби бўйича турар-жой ижара шартномасини (турар-жойни бўлиш) ўзгартириш мумкин. Бундай низоларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 9-моддаси талаби мавжуд бўлган шароитдагина ижара шартномасини ўзгартиришга йўл қўйилиши мумкин. 20. Ижарага берувчи турар-жойни ижарага бериш шартномаси шартларидан келиб чиқадиган низолар (квартира ҳақи, хоналар ва ободонлаштириш объектларига етказилган шикаст натижасида келтирилган зарарни қоплаш ва ҳ.к.) бўйича тараф сифатида иштирок этиши шарт. Давлат уй-жой фондини бошқариш билан шуғулланувчи органлар эса, турар-жой бериш, турар-жойларни алмаштириш, турар-жойларни сақлаш (брон қилиш) каби муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича тараф сифатида қатнашиши лозим. 21. Давлат уй-жой фондидаги турар-жойнинг капитал таъмирланиши муносабати билан фуқароларга турар-жой бериб кўчириш тўғрисидаги ишларни кўришда, суд, фуқароларни кўчирмасдан таъмирлаш мумкин ёки мумкин эмаслигини, капитал таъмирлаш вақтида тақдим қилинадиган турар-жой санитария, техник, ёнғинга қарши талабларга жавоб беришлигини ҳамда шу аҳоли пункти чегараси доирасида жойлашганлигини, кўчирилаётган фуқароларнинг ёши, соғлиғи ва бошқа эътиборга сазовор ҳолатларни ҳамда капитал таъмирлаш муддатини эътиборга олиши лозим. Агар ижарачилар фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уйдан капитал таъмирланиши сабабли чиқарилаётган бўлсалар, суд, уй капитал таъмирлаш эҳтиёжига муҳтожлигини, мулк эгаси таъмирлаш имкониятига эга эканлигини (масалан: маблағ, қурилиш материалларининг мавжудлиги), шунингдек таъмирлаш ишларини амалга ошириш мумкин бўлган вақтни инобатга олиб, ижарачи ва унинг оила аъзоларини маълум муддатга кўчириб чиқарилаётганлигини ҳал қилув қарорида кўрсатиши шарт. 22. Судларга тушунтирилсинки муниципал ва идоравий уй-жой фондига қарашли турар-жойни ҳамда ёрдамчи хоналарни қайта қуриш, ўзгартириш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда бундай қурилишларни амалга ошириш учун ижарага олувчининг, унинг вояга етган оила аъзоларининг, у билан доимий яшаётган фуқароларнинг, ижарага берувчининг розилиги олинганлигини аниқлаш лозим. Агар бундай қурилишлар ижарага берувчининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан амалга оширилганлиги аниқланган тақдирда, ижарага олувчи ҳисобидан бу қурилишлар бузиб ташланиши лозимлиги судларга уқтирилсин. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига қарашли уйлардаги турар-жойларни ва ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ҳамда ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Агар, бундай низо фуқароларга шахсий мулк сифатида тегишли бўлган турар-жойларда яшовчи ижарачилар ўртасида келиб чиқадиган бўлса, бу ҳолатда суд нафақат маҳаллий ҳокимият, балки уйга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган мулкдорнинг ҳам розилигини ҳисобга олиши лозим. 23. Давлат уй-жой фондига тегишли турар-жой учун коммунал хизмат ҳақларини ундириш ҳақидаги даъволар бўйича ишга фақат ижарага олувчи жавобгар сифатида жалб қилинади. Хусусий уй-жой фондига тегишли турар-жойларга кўрсатилган хизмат харажатлари юзасидан келиб чиқадиган низолар бўйича эса, мазкур турар-жойнинг барча вояга етган мулкдорлари ишга жавобгар сифатида жалб қилиниши, башарти, бу турдаги даъволар қаноатлантирилган тақдирда, тўлов улардан солидар тартибда ундирилиши мумкинлиги масаласига судларнинг эътибори қаратилсин. 24. Ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ижарачи яшаётган yйи (квартираси) бузилиши оқибатида уйдан кўчирилаётганда, суд, ер участкасини давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳақидаги тегишли ҳокимликнинг қарори мавжудлигини текшириши лозим. Бундай қарорнинг мавжуд эмаслиги даъвони рад этиш учун асос бўлади. Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, шу уй-жойларда яшовчи фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишига биноан ва тарафлар келишувига кўра барча қулайликларга эга бўлган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига риоя этган ҳолда шу аҳоли яшайдиган пунктдан санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган ҳамда шу аҳоли пункти жойлашган ҳудуддан турар-жой берилиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин. 25. Суд хизмат турар-жойларидан кўчириб чиқариш тўғрисидаги ишларни кўришда, аввало, низоли турар-жой хизмат турар-жойи мақомига эга эканлигини аниқлаши лозим. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар-жой бўлиб, кўчирилиши лозим бўлган фуқаро хизмат вазифасини бажариши сабабли олганлиги ва уй-жой берилаётган вақтда эгаллаб турган лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган хизмат турар-жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар рўйхатида кўрсатилган хизматчилар тоифасига тегишли бўлганлигини эътиборга олиб даъвони ҳал этиш лозим бўлади. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига қарашли бўлган турар-жойга хизмат турар-жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар рўйхатига кирмайдиган шахс берилган ҳужжат (ордер) асосида жойлаштирилган бўлса, мазкур ҳужжат (ордер) ҳақиқий эмас деб топилади ва жавобгар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 47-моддаси талабига мувофиқ турар-жойдан кўчирилади. 26. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 80-моддаси талабига мувофиқ хизмат турар-жойларида истиқомат қилувчи айрим тоифадаги фуқаролар бошқа турар-жой ажратилмасдан кўчирилиши мумкин бўлмаганлигидан келиб чиқиб, суд, бундай фуқаролар мазкур моддада кўзда тутилган имтиёзларга эга эканлигини аниқлаши зарур. Бундай имтиёзга эга бўлган фуқаролар хизмат турар-жойларидан фақат бошқа санитария, ёнқинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар-жой берилиши билан кўчирилиши мумкин. 27. Суд ётоқхоналардан кўчириш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда жавобгар эгаллаб турган хона ётоқхона мақомига эга эканлигини текшириши зарур. Суд, хизмат лавозими билан боғлиқ равишда берилган ётоқхонадан кўчиришда даъвогар ва жавобгар ўртасида қандай меҳнат шартномаси тузилганлиги ва у қандай асосларга кўра бекор қилинганлигини аниқлаши зарур. Бунда, судлар, шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 85-моддасига мувофиқ ишни тугатган мавсумий-вақтинчалик ишчилар, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишловчилар, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра ўз ихтиёри билан ёки меҳнат интизомини бузганлиги сабабли ёки жиноят содир этганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор бўлиб ишдан бўшаганлар ҳамда ўқув юртида ўқишни тугатганлар, ўқув юрти талабаси сафидан чиқарилганлар бошқа турар-жой берилмасдан кўчирилиши лозим. Бошқа асослар бўйича меҳнат муносабатларини тўхтатган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 80-моддасида қайд этилган шахслар, фақат, Уй-жой кодексининг 9-моддаси талабларига жавоб берадиган бошқа уй ажратилган ҳолда ётоқхонадан кўчирилишлари мумкин. Агарда ётоқхонадан жой ажратиш мумкин бўлмаган фуқарога ётоқхона берилган бўлса, бундай шахсни кўчириш тўғрисида даъво тақдим қилинганда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 46-моддасига мувофиқ ётоқхонадан жой бериш тўғрисидаги ҳужжат (ордер)ни ҳақиқий эмас деб топиш масаласи ҳал этилиши лозим. Бунда судлар Уй-жой кодексининг 47-моддасида кўзда тутилган қоидалар қўлланилишини эътиборга олишлари зарур. 28. Судлар уй-жой муносабатларидан келиб чиққан низоларни ҳал қилишда давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни аниқлаганда уларга нисбатан ФПК 275-моддасига биноан хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли муносабат билдиришлари лозим. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling