Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Уй-жой қонунчилиги нормаларига риоя қилиш фуқаролар, шунингдек, уй-жой фондини ҳисобга олиш, сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлашни таъминлаш ваколати юклатилган давлат органлари, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун судлар бундай тоифадаги ишларни ҳал этишда масъулиятни янада оширишлари, низоларнинг қонуний кўрилишини тўлиқ таъминлашлари лозим. 2. Судлар уй-жой муносабатларидан келиб чиқадиган низолар бўйича даъво аризаларини қабул қилишда аввало даъво талабининг судга тааллуқлилик масаласини ҳал этишлари, даъво қўзғатаётган шахснинг ваколатини текширишлари лозим. Хусусан, судлар қуйидаги уй-жой низоларини ҳал этиш ваколатига эга: -хусусий ва давлат уй-жой фондларига қарашли турар-жойларни ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчилар, ўртасидаги уй-жой муносабатлари бўйича вужудга келган низолар; -уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи билан фуқаролар ўртасидаги келиб чиқадиган низолар; -давлат уй-жой фондининг турар-жойига берилган ҳужжатни (ордерни) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар; -ижара шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги низолар; -Уй-жой кодексининг 71-74, 79, 85-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича турар-жойдан кўчириш билан боғлиқ низолар; - фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқадиган уй-жой низолари; -ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан вужудга келадиган низолар. Фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ва ўзгартиришга розилик бериш масалаларини ҳал қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва ижарага берувчиларнинг ваколатига тегишли эканлигидан келиб чиқиб, бундай масалалар бўйича даъволар судга тааллуқли эмаслиги судларга тушунтирилсин. Бироқ, фуқаролар маҳаллий давлат ҳокимияти ва ижарага берувчиларнинг қайд этилган масалаларни ҳал қилиши билан боғлиқ ҳаракатларидан норози бўлганда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда тегишли шикоят билан судга мурожаат қилишлари мумкин. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). 3. Судлар уй-жой низоларини ҳал қилишда уй-жойнинг ҳуқуқий ҳолатини, унинг хусусий ёки давлат уй-жой фондига тегишлилигини аниқлашлари лозим. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling