Збекистон Республикаси
Хусусий уй-жой фондига қуйидагилар киради
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради
- Хусусий уй-жой фондидан фойдаланиш, тасарруф этиш, эгалик қилиш билан боғлиқ низолар
Хусусий уй-жой фондига қуйидагилар киради:
-фуқароларнинг мулки бўлган уй-жой фонди (якка тартибдаги турар-жой бинолари, хусусийлаштирилган, қурилган ҳамда сотиб олинган квартиралар ва уйлар, уй-жой ҳамда уй-жой қурилиш кооперативларига қарашли уйлардаги пай бадаллари тўлиқ миқдорда тўланган квартиралар, ҳадя, айирбошлаш шартномалари ҳамда мерос ҳуқуқи ва Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 187-моддаси асосида олинган квартиралар ва уйлар); -хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ҳамда бошқа нодавлат юридик шахсларнинг мулки бўлган ҳамда уларнинг маблағлари ҳисобидан қурилган ёки ким ошди савдосида ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда (олди-сотди, ҳадя, мерос, ва ҳ.к. шартномалар) олинган квартиралар ва уйлар. Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради: -маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган уй-жойлар фонди; -маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, хусусий, муниципал уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартномалари асосида фойдаланилаётган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди; -давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотларнинг тўла хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлган идорага қарашли бўлган уй-жой фонди; 4. Уй-жой фонди таркибига кирмайдиган бинолардан (ишлаб чиқариш бинолари, цехлар, йиқма иншоотлар, палаткалар, ўтовлар, вагон уйча ва ҳ.к.лардан) кўчиришда ёки уларни бўшатишда судлар мулк ижараси шартномаларини тартибга солувчи фуқаролик кодексининг нормаларини татбиқ этишлари лозим. Хусусий уй-жой фондидан фойдаланиш, тасарруф этиш, эгалик қилиш билан боғлиқ низолар 5. Турар жой мулкдори вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан турар жойни жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага беришга ҳақлидир. Мулкдор ва унинг оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш масалалари юзасидан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириш, шунингдек, мазкур ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган бошқа низолар) суд тартибида ҳал қилинади. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, мулкдорга нисбатан уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш мумкин эмас. Тушунтирилсинки, собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари уй-жойни олди-сотди шартномасига асосан бегоналаштирганда, шартномада кўрсатилган кундан, агар шартномада уларнинг рўйхатдан чиқиш муддати келишилмаган бўлса, шартнома тузилган кундан эътиборан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланади. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда) 6. Улушли мулкдаги уй-жойларни бўлишда мулкдорлар ўзаро келиша олмагандагина суд тартибида ҳал қилинади. Улушли ёки умумий мулкда бўлган уй-жойларни бўлишда судлар, низоли уй-жойда мавжуд бўлган хоналар ва фойдаланишда бўлган умумий майдонни ҳисобга олиб, ҳисса бўйича тенг ёки ҳиссадан унча кўп, унча кам бўлмаган ҳолда бўлишни, ёхуд айрим хоналарни қайта қуриш ҳисобидан уй-жойни бўлиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тегишли экспертиза хулосаларини инобатга олишлари зарур. Суд бундай мулкдаги уй-жойларни бўлишда тарафларга ажратилган барча хона ҳамда қўшимча ва ёрдамчи иморатларни ўз қарорида аниқ кўрсатиши лозим. Улушли мулкдаги турар-жой мулкдорларига уларнинг улушини асл ҳолда ажратиб бериш ўрнига компенсация тўланишига уларнинг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг турар-жойдаги улуши бошқа мулкдорларнинг улушидан анча кам бўлса, улушларга тенг тақсимлашнинг имкони бўлмаса, мулкдор низоли уйда яшамаётган бўлса, у бошқа уй-жой билан таъминланган бўлса, мулкдан фойдаланишда катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Умумий фойдаланишдаги турар-жойни иштирокчилар ўртасида уларнинг улушларига мос равишда бўлишда алоҳида яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи хоналар, алоҳида кириш-чиқиш йўллари мавжуд бўлганда ёки уй-жойнинг бир қисмини тегишлича қайта жиҳозлаш йўли билан ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирдагина даъво қаноатлантирилиши лозим. Бундай имконият бўлмаган тақдирда, суд даъвогарнинг илтимосига кўра, тарафларга турар-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериши ёки ушбу турар-жойни тарафлар тегишли тартибда алмаштириш ёхуд иккинчи тарафга ҳиссасига тенг бошқа турар-жой олиб бериш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши лозим. 7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 107-моддаси талабига мувофиқ турар-жойнинг мулкдори ва унинг вояга етган оила аъзолари, ижарага олувчи ва унинг вояга етган оила аъзолари, ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган унинг оила аъзолари ўртасида турар-жойни алмаштириш тўғрисида келишувга эришилмаган бўлса, улардан ҳар бири эгаллаб турган жойини турли уйлар, квартиралардаги турар-жойларга мажбуран алмаштиришни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар. Турар-жойларни алмаштиришни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар бўйича ишларни кўришда алмаштирилаётган турар-жойларда яшаётган вояга етган барча шахсларнинг ишга тегишлилигича жалб қилиниб, алмаштириш тартиб қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилганлигини, турар-жойни алмаштиришга монелик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 109-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган-бўлмаганлигини, алмаштиришни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 112-моддаси талаби асосида амалга оширилганлигини ҳар томонлама текширишлари лозим. Кўрсатилган қоидаларга риоя қилмаганлик алмаштириш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. Судларга тушунтирилсинки, турар-жойларни алмаштириш ҳақиқий эмас деб топилганда, тарафларга илгари эгаллаб келган турар-жойларига кўчиб ўтиш мажбурияти юклатилиши зарур. Турар-жойларни алмаштиришни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб алмаштириш амалга оширилган кундан бошлаб олти ой мобайнида қўйилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 114-моддаси). 8. Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим. (9-10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 6-сонли қарорига асосан чиқарилган) Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling