Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни кўришда судларнинг эътибори бундай низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар ва оила манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда, қонунларга қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин. 2. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган: боланинг бошқа-бошқа турган ота-онадан қайси бири билан бирга яшаши; боласидан алоҳида турадиган ота ёки онани боласининг тарбиясида иштирок этишга қаршиликни бартараф этиш; бошқа шахсларнинг тарбиясида бўлган болаларни ота-онасига қайтариш; ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ота-оналик ҳуқуқини тиклаш; ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан болаларини олиш; боланинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-она билан кўришиши; ота-оналик ҳуқуқи чекланишини бекор қилиш; фарзандликка олишни бекор қилиш, ота-оналик ҳуқуқини чеклаш, фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш, фарзандликка олиш тўғрисидаги ва бошқа низолар судда кўрилиши лозим. 3. Суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда). Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин. 4. Вояга етмаган болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшашлиги ҳақидаги низо никоҳдан ажралиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган ҳолларда болалар бошқа шахсларнинг тарбиясида эканлиги ҳамда улар болаларни ота-онасига қайтаришга қаршилик кўрсатаётганликлари аниқланса, суд бу низони алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши лозим. 5. Оила кодексининг 73-моддасига мувофиқ ота-оналар бошқа шахслар олдида болаларини шахсан тарбия қилишда устун ҳуқуқга эгадирлар ва болаларини қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турган ҳар қандай шахсдан қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Бу талабни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли. Шунингдек, суд ота ёки онанинг боласининг тегишлича тарбиясини таъминлай олиш имкониятларини, ота ёки онанинг боласи билан ўзаро муносабатлари хусусиятларини, боланинг ўз ихтиёрида бўлган шахсларга қанчалик кўнгил қўйганлигини ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олади. Агар ота-онанинг ҳам, бола ихтиёрларида бўлган шахсларнинг ҳам уни тегишлича тарбиялашни таъминлай олмасликлари аниқланса, суд васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки прокурорнинг даъвосига асосан болани васийлик ва ҳомийлик органларининг қарамоғига олиб беради. Бундай талаб қўйилмаган бўлса, суд ўзининг хусусий ажрими билан бу органларнинг эътиборини шундай даъво қўзғатиш зарурлигига қаратади. 6. Судлар ота-оналарнинг болаларини, уларни қонунга ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, ўз ихтиёрларида сақлаётган шахслардан (васийлардан, ҳомийлардан, болалар муассасаларидан ва ҳ.к.) олиб бериш тўғрисидаги даъволарни кўраётганларида, низо юзага келган вақтга келиб, қайд этилган шахсларга ёки болалар муассасаларига болаларни олиб бериш учун асос бўлган ҳолатлар ўзгарган-ўзгармаганлигини, болаларни ота-оналарига қайтариш уларнинг манфаатларига мос келиш-келмаслигини аниқлашлари лозим. 7. Оила кодексининг 76-моддасига биноан боласидан алоҳида турадиган ота ёки она боласи билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиш масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота (она)нинг ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга ҳақлидир. Агар ота-она келиша олмасалар, низо ота-она (ёки улардан бири)нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади. Суд алоҳида турадиган ота ёки онанинг боласини тарбиялашда иштирок этиш тартибини белгилайди ва бола билан бирга турадиган ота ёки онага бунга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклайди. Суд мазкур туркумдаги ишларни судда кўришга тайёрлаш, низони ҳал қилишда аҳамиятга эга ва тарафлар томонидан исботланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлаши керак, бунда асосий эътиборни айнан боланинг ота-онаси ёхуд бошқа тарбиялайдиган шахсларнинг шахсий хусусиятларига, шунингдек, бола билан шу шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларга қаратиш керак. Бундай ишлар, фарзандни тарбиясига беришни талаб қилаётган шахсларнинг васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тегишли тартибда тузилган ва тасдиқланган турмуш шароитларини текшириш хулосаларини олгандан сўнг кўришга тайинланади. Суд мазкур масала юзасидан низони мазмунан кўраётганда ота-онанинг ҳуқуқлари тенглиги тамойили ва бола манфаатларида турли хил ҳолатларни инобатга олади. Заруратга қараб, суд томонидан суд-психологик экспертизаси тайинланиши лозим,бундай экспертиза ота-оналар (улардан бири)га нисбатан, аҳволни психологик таҳлил қилиш (оилавий можаро) бўйича ҳам ўтказилиши мумкин. Бироқ, суд экспертизасининг хулосаси, васийлик ва ҳомийлик органининг хулосаси ҳам далиллардан бири бўлиб, ишдаги бошқа далиллар йиғиндиси билан биргаликда суд томонидан баҳоланиши лозимлигини эътиборга олиш керак. Боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда у билан кўришишда, шунингдек вояга етмаганнинг шу ота-она билан кўришиш ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, суд ҳар бир аниқ ишнинг ҳолатларини инобатга олиб ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўришиш тартибини (вақти, жойи, кўришиш давомийлиги ва ҳ.қ) баён этиши лозим. Бола билан ота-онанинг кўришиш тартибини белгилашда боланинг жисмоний ва руҳий соғлиги, унинг ахлоқий камолотига таъсир қиладиган ҳолатлар, боланинг ёши ва соғлиғининг ҳолати, боланинг ота(она)га боғлиқлиги ва бошқа ҳолатлар инобатга олинади. Белгиланган кўришиш тартиби боланинг манфаатига жавоб бериши ва ижро этиш имконияти мавжуд бўлиши лозим. Истисно ҳолларда, боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг бола билан кўришиши унга зарар етказиши мумкин бўлса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ота-онанинг ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмаслигидан келиб чиқиб, суд ота-онанинг бола билан кўришиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъвосини, қабул қилинган қарорда асослантирган ҳолда рад қилишга ҳақли. Суднинг ҳал қилув қарори қасддан бажарилмаган тақдирда суд боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг талабига биноан бола манфаатларини ва унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиши мумкин. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling