Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази
Муқобил жавобли тест топшириқларининг турлари
Download 384.08 Kb. Pdf ko'rish
|
A Solijonov - Test o\'zi nima
Муқобил жавобли тест топшириқларининг турлари
1. Ягона тўғри жавобли тест топшириғи Ушбу турдаги тест топшириғида фақат битта тўғри жавоб мавжуд. Қолган муқобил жавобларнинг ҳаммаси нотўғри бўлиб, чалғитувчи вазифасини ўтайди. 1-мисол: Қуйидаги асбоблардан қайси бири узоқдаги жисмни катталаштириб кўрсатиш учун ишлатилади? А) Спидометр В) Барометр *С) Телескоп 1 D) Амперметр 2. Энг мақбул тўғри жавобли тест топшириғи Ушбу турдаги тест топшириғида муқобил жавоблар ўзларининг тўғрилик даражаларига қараб бир-бирларидан фарқ қилади. Бири тўлалигича тўғри бўлмаслиги, бошқаси тўғрироқ бўлиши мумкин. Лекин уларнинг орасидан фақатгина биттаси энг тўлиқ ва энг тўғри жавоб бўлади. 2-мисол. БМТнинг асосий мақсади нима? *А) Дунё халқлари орасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш. В) Халқаро қонунларнинг амал қилинишини қатъий назорат қилиш. С) Мамлакатлар қуролли кучларининг фаолиятини назорат қилиш. D) Мустақилликка эришган янги давлатларга яқиндан кўмаклашиш. 1 Бу мисолда ва бундан кейинги мисолларда тест топшириғининг тўғри жавоби * белгиси билан ажратилган. 8 Юқоридаги мисолдаги барча муқобил жавоблар тўғри келтирилган, лекин улар орасида фақатгина А жавоб энг тўлиқ ва энг тўғри жавоб ҳисобланади. Чунки В, С ва D муқобил жавоблар қисман тўғри ва улар масаланинг фақатгина бир жиҳатини ёритган. А муқобил жавоб эса умумлаштирилган тўғри жавобни ўзида мужассамлаштирган. Ушбу турдаги тест топшириқларини тузишда тест тузувчилар жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Чунки бу турдаги топшириққа муқобил жавобларни топиш жуда мушкул вазифа ҳисобланади. Шу сабабли агар тест тузувчилар аниқ ва ишончли муқобил жавобларни топа олмасалар бундай топшириқларни тузишга интилмаганлари маъқул. Бундан ташқари, бундай топшириқлар олий таълим муассасаларига кириш тестлари каби муҳим синовларда қўлланилмагани маъқул. Чунки бу синовдаги абитуриентнинг психологик ҳолати ва бошқа кўплаб омиллар конкрет саволлардан фойдаланишни талаб қилади. Download 384.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling