Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Чунки  маълумотларни ёдда сақлаб қолиш қобилиятини шакллантириш


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

Чунки 
маълумотларни ёдда сақлаб қолиш қобилиятини шакллантириш 
иқтисод фани вазифасига кирмайди. Шу сабабли ушбу тест 
топшириғини мақсадсиз тузилган деб айта оламиз. Тўғри тузилган тест 
топшириғида эса хусусийлаштиришнинг оқибатлари ҳақида сўраляпти. 
Бу савол билан ўқувчининг иқтисод фани бўйича билимини объектив 
равишда баҳолаш мумкин.
Умуман олганда, саналар билан боғлиқ саволлар тарих ва ҳуқуқ 
фанларидан тузилаётган тест топшириқларида кўплаб учрайди. Ушбу 
фанлар учун воқеа-ҳодисаларнинг содир бўлган вақтини билиш 
баъзан муҳим саналади. Лекин шундай бўлса ҳам ўқувчиларнинг 
саналарни ёдда сақлаш қобилиятларини баҳолашдан кўра уларнинг 
воқеа ва ҳодисалар моҳиятини тушуниш ва уларнинг оқибатларини 
таҳлил қилиш қобилиятлари баҳоланса янада яхшироқ бўлади.
Баъзан эса саналар ёки бошқа турдаги маълумотлар билан боғлиқ 
саволларни бериш тест топшириғидан кўзланган мақсадга боғлиқ 
бўлади.


17 
Мисол:
1-тест. Мирзо Улуғбек қайси 
йили дунёга келган? 
А) 1394 
B) 1494 
С) 1594 
D) 1694 
2-тест. Мирзо Улуғбек қайси фандаги 
ютуқлари орқали дунёга танилган? 
А) астрономия 
B) физика 
С) математика 
D) геодезия 
Агар ўқитувчи ўқувчининг Мирзо Улуғбек илмий меросини қай 
даражада билишини баҳоламоқчи бўлса, унда иккинчи тест 
топшириғидан фойдаланиши ўринли бўлади. Агар тест тузишдан 
мақсад Мирзо Улуғбекнинг 1018 та юлдуз жадвалини Европа 
олимларидан 300 йил аввал тузганлигини баҳолаш бўлса, унда 
биринчи тест топшириғидан фойдаланиш ўринли бўлади. Демак, 
баҳолашдан кўзланган мақсад тестнинг таркибини танлашга таъсир 
кўрсатади. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, саналар 
билан боғлиқ тест топшириқлари жуда майда ва аҳамиятсиз 
маълумотларга таянмаслиги лозим. Қуйидаги халқаро сиёсат фани 
бўйича келтирилган мисолга эътибор қаратинг: 
Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи 
Қувайт амири шайх Сабах ал-Аҳмад ал-Жаббор ас-Сабах қачон 
Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган? 
А) 2008 йил 11-12 октябрда 
*В) 2008 йил 21-23 июлда
С) 2008 йил 10-11 ноябрда 
D) 2008 йил 31 августда
Бу тест топшириғи аҳамиятсиз маълумотга таянганлиги сабабли 
тест топширувчининг билимини баҳолашда объектив натижани 
бермайди. Чунки Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати тўғрисида жуда яхши 
билимга эга бўлган мутахассис бу санани ёддан чиқариб қўйган 
бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Мутахассиснинг аҳамиятсиз саналарни 
ёддан чиқариши унинг билимлари саёз эканлигини англатмайди. Энди 
қуйидаги тест топшириғига эътибор қаратинг:
Мисол: Тўғри тузилган тест топшириғи 
Учинчи Ҳиндистон-Покистон уруши қачон бўлган? 
А) 1971 
B) 1989 
С) 1997 
*D) 1999 
Ушбу тест топшириғида аввалги тест топшириғида таъкидланган 
муаммо мавжуд эмас. Чунки мамлакатлар ўртасидаги урушлар 
минтақага кучли таъсир ўтказади ва шу сабабли кўплаб давлатлар 
эътиборини ўзига жалб қилади. Шунинг учун урушлар бўлиб ўтган 
саналарни билиш ташқи сиёсат бўйича мутахассис учун жуда муҳим.


18 

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling