Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

3-қоида. 
Зарур 
маълумотларни 
муқобил 
жавобларда 
такрорлагандан кўра уларни имкон қадар тест топшириғи 
ўзагида келтириш лозим. Аммо ўзакка кераксиз ва ортиқча 
маълумотларни киритмаслик керак
Тест топшириғининг муқобил жавобларида сўзларни кераксиз 
такрорлагандан кўра маълумотлар ўзакда келтирилса мақсадга 
мувофиқ бўлади. Бу ўқувчининг ўқиб тушунишга кетган вақтини 
тежайди ва тест муаммосини аниқроқ тушунишига ёрдам беради. 
 
Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи: 
Географик нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига 
интеграллашувига: 
A) нефт захираларининг камлиги халақит қилмоқда; 
B) сув ресурсларининг камлиги халақит қилмоқда; 
*C) дунё океанларидан узоқдалиги халақит қилмоқда; 
D) атрофида тоғларнинг кўплиги халақит қилмоқда.
 
Тўғри тузилган тест топшириғи: 
Географик нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига 
интеграллашувига нима халақит қилмоқда? 
A) нефть заҳираларининг камлиги; 
B) сув ресурсларининг камлиги;
*C) дунё океанларидан узоқдалиги;
D) атрофида тоғларнинг кўплиги. 
 


20 
Тест ўзагидаги тест муаммосига таалуқли бўлмаган ортиқча 
маълумот уни ўқиш учун кўп вақт сарфлашни талаб қилади ва 
ўқувчини тестнинг асосий мақсадидан адаштиради. Буни қуйидаги 
мисол орқали кўриш мумкин: 
 
Мисол: Нотўғри тузилган ўзак. 
Фараз қилинг, сиз иқтисодий математика фани бўйича 
профессорсиз ва эҳтимоллар назарияси бўйича ўтган мавзуингизнинг 
талабаларга таъсирини ўрганмоқчисиз. Бунинг учун сиз талабаларни 
махсус тест ёрдамида синаб кўрмоқчисиз ва уларнинг мазкур мавзуни 
тингламасдан аввалги топширган тест балларини ушбу мавзуни 
тинглаганларидан 
кейин 
топширган 
тест 
балларига 
солиштирмоқчисиз. Қуйидаги статистик таҳлиллардан қайси бири бу 
вазиятда сизга қўл келади? 
*A) боғловчили намуналар; 
B) турли хил намуналар; 
C) бир хил намуналар; 
D) мустақил намуналар. 
 
Тўғри тузилган ўзак. 
Ўтилган мавзунинг талабаларга бўлган таъсирини ўрганиш 
мақсадида уларнинг мавзудан олдинги ва мавзудан кейинги олган 
балларини солиштириш учун ишлатиладиган энг мақбул статистик 
таҳлил тури қайси? 
*A) боғловчили намуналар; 
B) турли хил намуналар; 
C) бир хил намуналар;
D) мустақил намуналар.
Нотўғри тузилган ўзакда керагидан ортиқча маълумот келтирилган 
ва у ўқувчи диққатини тестнинг асосий муаммосидан чалғитади. Тўғри 
тузилган ўзакда эса ортиқча маълумот чиқариб ташланган.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling