Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

мансуб бўлиши керак. 
Агар муқобил жавоблар саволга тааллуқли бўлса-ю, лекин бир-
бирига мазмун ва соҳа жиҳатдан параллел бўлмаса бу ўқувчини 
чалғитиши мумкин. Агар, аксинча, жавоблар бир-бирига мазмун ва 
соҳа жиҳатдан параллел бўлса, бу тестнинг сифатини оширади ва 
мўлжалланган соҳадаги билимни баҳолаш учун самараси яхшироқ 
бўлади.
 
Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи. 
Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг қайси жиҳати уни 
иттифоқнинг бошқа давлатларидан ажратиб турган? 
А) табиатининг гўзаллиги;
В) спортдаги муваффақиятлари; 
С) санъатнинг ривожланганлиги;
*D) пахта етиштириш салоҳияти. 
 
 


23 
Тўғри тузилган тест топшириғи. 
Ўзбекистон собиқ Иттифоқ даврида қандай қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти билан машҳур бўлган? 
A) шоли;
B) буғдой;
C) маккажўхори;
*D) пахта. 
 
Юқоридаги тест топшириқларида тўғри жавоб “D”, чунки 
Ўзбекистон асосан пахта етиштириш бўйича етакчи бўлган. Лекин 
нотўғри тузилган тест топшириғини ўқиган ўқувчилар ўзларидан нима 
хақда сўралаётланлиги ҳақида ҳар хил фикрга келишлари мумкин. 
Чунки ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон собиқ Иттифоқ даврида кўплаб 
хусусиятлар бўйича бошқа иттифоқ давлатларидан ажралиб турган. 
Санъатга иштиёқи бўлган ўқувчи “С” жавобни танлаши ва ўз жавобини 
бир нечта мисоллар ёрдамида тасдиқлаши мумкин ва унинг жавоби 
қайсидир маънода тўғри ҳам бўлади. Ёки бўлмаса спорт бўйича 
алоҳида натижалар “В” жавобни тўғри деб ҳисоблашга асос бўлиши 
мумкин.
Тўғри тузилган тест топшириғида эса бу муаммо бартараф 
этилган. Энди ўқувчига аниқ ва конкрет савол қўйилган ва муқобил 
жавобларнинг ҳам бир турга мансуб бўлганлиги тест муаммосини 
аниқлаштиришга хисса қўшган. 

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling