Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

Яна бир мисолНотўғри тузилган тест топшириғи. 
Шарқ “Афлотун”и номини олган мутафаккирни аниқланг? 
*A) Форобий;
B) Навоий; 
C) Авлоний; 
D) Аристотель. 
Ушбу тест топшириғида ҳам юқоридаги каби муаммо мавжуд, яъни 
муқобил жавоблар соҳа жиҳатидан бир-бирига параллел эмас. Навоий 
асосан шоир сифатида танилган, Авлоний жадидчилар ҳаракатининг 
намояндаларидан бири, Аристотель эса қадимги юнон файласуфи 
ҳисобланади. Мазкур тест топшириғининг муқобил жавоблари қайта 
кўриб чиқилиши керак. Қуйида ушбу тест топшириғининг тўғриланган 
кўриниши келтирилган. Бу тест топшириғидаги муқобил жавобларда 
деярли бир даврда яшаган ва фалсафага оид изланишлар қилган 
мутафаккирларнинг номлари келтирилган. 
Тўғри тузилган тест топшириғи. 
Шарқ “Афлотун”и номини олган мутафаккирни аниқланг? 
*A) Форобий;
B) Ибн Сино; 
C) Беруний; 
D) Хоразмий. 
8-қоида. Муқобил жавоблар орасида “жавобларнинг барчаси 
тўғри” ва “жавобларнинг барчаси нотўғри” каби иборалар 
ишлатилмаслиги керак. 
Тест тузувчилар бу ибораларни асосли чалғитувчи жавобларни 
топа олмаган пайтларида ишлатишади ва бу тест топшириғининг 
самарасини анча пасайтиради. Буни қуйидаги 2-жадвал орқали янада 
аниқроқ тушуниш мумкин. 
2-жадвал 
Муқобил 
жавоб тури 
Ишлати-
лиши 
Камчилиги 
Тўғри жавоб 
сифатида 
Тест топширувчи муқобил жавобларнинг 
иккитасини тўғрилигини билсаёқ бу жавобни 
танлаши мумкин.
“Юқоридаги-
ларнинг 
барчаси тўғри” 
Чалғи-тувчи 
сифатида 
Тест топширувчи муқобил жавобларнинг 
биттасини нотўғрилигини билсаёқ бу жавобни 
танламаслиги мумкин. 
Тўғри жавоб 
сифатида 
Ўқувчининг тўғри жавобни топиш қобилиятини 
эмас, балки нотўғри жавобларни топиш 
қобилиятини баҳолайди. 
“Юқоридаги-
ларнинг 
барчаси 
нотўғри” 
Чалғи-тувчи 
сифатида 
Ўқувчилар онгида тест топшириғида тўғри 
жавоб келтирилмаслиги ҳам мумкин, деган 
тушунча уйғотади. Тўғри жавоби берилмаган 
тест топшириғи ўқувчида салбий таассурот 
қолдириши мумкин.


27 

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling