22
мумкин, чунки тестда тўғри жавоб фақат битта бўлади. Бундан ҳам
мураккаб ҳолат иккита ўхшаш жавобларнинг иккаласи ҳам
тестнинг
тўғри жавоби бўлиб қолишида кузатилади.
Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи.
Географик нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига
интеграллашувига нима халақит қилмоқда?
*A) Европа давлатларидан узоқдалиги;
B) сув ресурсларининг камлиги;
*C) дунё океанларидан узоқдалиги;
D) атрофида тоғларнинг кўплиги.
Тўғри тузилган тест топшириғи.
Географик нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига
интеграллашувига нима халақит қилмоқда?
A) нефт захираларининг камлиги;
B) сув ресурсларининг камлиги;
*C) дунё океанларидан узоқдалиги;
D) атрофида тоғларнинг кўплиги.
Юқоридаги нотўғри тузилган тест топшириғининг A ва C муқобил
жавоблари бир-бирига ўхшаш. Чунки Ўзбекистон Европа давлатларига
яқин бўлганида кўплаб имкониятлар
очилар эди ва шу сабабли A
жавоб бу ерда тўғри жавоб бўлиши мумкин. Кейинги тўғри
тузилган
тест топшириғида эса бир-бирига ўхшаш жавоблар йўқ.
6-қоида. Муқобил жавобларнинг таркиби бир соҳа (тур)га
Do'stlaringiz bilan baham: