Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


-қоида. Ҳар бир тест топшириғи ягона муаммога


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

2-қоида. Ҳар бир тест топшириғи ягона муаммога 
асосланиши лозим ва бу муаммо ўзакда аниқ таърифланган 
бўлиши керак. 
Тест топшириғининг ўзаги унинг негизини ташкил қилади. Ўзакни 
ўқигандан сўнг ўқувчи унда нима ҳақда сўралаётганлиги тўғрисида 
аниқ хулосага кела олиши лозим ва унга қандай жавоб бериш 
кераклигини тезда англаши керак. Баъзан тест топшириғининг ўзаги 
мураккаб ва тушунарсиз тарзда тузилган тест топшириқларига дуч 
келамиз.  
 
Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи: 
XX аср биринчи ярмининг асосий моҳияти бир неча тамойиллар 
курашидан иборат жараёнларда ўз аксини топди. Айнан шу 
тамойиллар кураши таъсирида жаҳон тарихи ва дунё сиёсати 
йигирманчи юз йилликда уч босқични босиб ўтди. Шулардан иккинчи 
босқичнинг моҳияти қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
1) дунёни тақсимлаб олишга қаратилган жаҳон можароси юз 
берди; 
2) янги дунё тартиботини ўрнатишга йўналтирилган жаҳон 
можароси юз берди; 
3) биринчи жаҳон империалистик уруши бўлди; 
4) глобаллашув 
жараёнларининг 
жаҳон 
миқёсида 
жадал 
илгарилаши юз берди; 
5) глобаллашувни ривожлантириш йўлидаги охирги тўсиқлар 
қулади; 
6) иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейинги даврдаги жараёнлар; 
7) дунёда жамиятни инсонпарварлаштириш учун кураш кенг авж 
олди; 
8) инсон хуқуқлари учун кураш даври; 
9) ирқчиликка барҳам бериш учун кураш; 
10) жаҳон 
майдонида 
дунё 
ҳамжамияти 
тузилмаларини 
инсонпарварлаштириш. 
А) 3, 5, 6, 10
В) 6, 7, 8, 9
С) 1, 3, 4, 5
D) 1, 2, 8, 10
Бу тест топшириғида йигирманчи юз йилликда босиб ўтилган 3 та 
босқич ҳақида сўз юритилган, aммо ушбу босқичлар ҳақида тўлиқ 
маълумот берилмаган. Шуниси аниқки, ушбу 3 та босқич ҳақида 
маълумотга эга бўлмаган тест топширувчи бу тест топшириғига тўғри 
жавоб бера олмайди. Бундан ташқари, мазкур тест топшириғидаги яна 
бир муаммо муқобил жавобларнинг мужмаллиги ва уларда керагидан 
ортиқча (10 та) маълумот келтирилганидир. Муқобил жавоблар 
аниқроқ, соддароқ ва камроқ берилганда топшириқнинг сифати анча 
яхши бўлади. Масалан, муқобил жавобларда ҳозирги 10 та жавоб 


19 
ўрнига ўзакда таъкидланган 3 та босқич ҳақидаги маълумотлар 
келтирилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ёки бўлмаса топшириқ 
ўзагида шу 3 та босқич тўғрисида қисқача маълумот келтирилиши 
керак эди.
Қуйида тўғри тузилган тест топшириғи келтирилган: 
Мисол: Тўғри тузилган тест топшириғи: 
Қуйида келтирилган хусусиятлардан инсоният тараққиётининг 
сўнгги палеолит даврига хосларини аниқланг. 
1. Инсонлар томонидан турар жойлар қурила бошланди; 
2. Хайвонлар терисидан кийим-кечак тикиш ўзлаштирилди; 
3. Буюк музликлар чекина бошлади; 
4. Ёввойи ҳайвонларни хонакилаштириш бошланди; 
5. Инсоният сунъий олов ёқишни ўзлаштирди; 
6. Инсонлар кўчманчилик тарзига ўтишди. 
A) 1; 4; 6.
B) 2; 3; 5.
*C) 1; 2; 5.
D) 3; 4; 6. 

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling